INTERNET-NON STOP тўпламларида ёқимли янгиланишлар!

  •   DiMaX
  •  560
  •  02.06.2021 10:51

INTERNET-NON STOP тўпламларида ёқимли янгиланишлар!

«Ўзбектелеком« акционерлик компанияси GSM стандарти (Uzmobile уяли алоқа оператори) абонентлари учун 30 кунлик интернет-тўпламларга ёқимли янгиланишларни киритгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, UZTELECOM ўз расмий сайтида яна битта ўзгаришни эълон қилган.

ЎҚИНГ: Операторларга интернет тезлигини кўрсатишда «-гача» қўшимчасидан фойдаланиш расман тақиқланди

UZTELECOM интернет-тўпламларининг энг шов-шувли йўналишларидан бири бу INTERNET-NON STOP линияси бўлиб, у автоматик янгиланиш опциясини ҳамда 2 ойлик фойдаланишдан бошлаб амал қиладиган қўшимча 10% чегирмани тақдим этади.

2021 йил 1 июндан бошлаб одатдаги рўйхат янгиланди ва энди интернет-трафик ҳажми ГИГАБАЙТЛАРда ва ҳатто арзонлаштирилган нархларда тақдим этилади.

Шундай қилиб, янгиланган линия 3 ГБдан 50 ГБгача бўлган 8 хил вариантни ўз ичига олади ва фойдаланишнинг биринчи ойи учун нархи 18 000 дан 85 000 сўмгача ташкил этади. Ушбу туркумдаги янгилик – бу 16 ГБ ҳажмдаги ва қиймати 60 000 сўм бўлган тўпламдир (Фойдаланишнинг иккинчи ойидан бошлаб – 54 000 сўм). Иккинчи ойдан бошлаб интернет-тўплам нархи 10 фоизга камаяди, трафик ҳажми эса ўзгармайди. Минимал ҳажмли 1 ГБ бўлган пакет 18000 сўм эвазига (иккинчи ойдан бошлаб 16 200 сўмга), максимал, яъни 50 ГБлиги эса – атиги 85000 сўмга (иккинчи ойдан бошлаб 76.500 сўм) тақдим этилади.

Nogkfvни фаоллаштириш махсус USSD-буйруқлар, SMS-буйруқлар, шунингдек MyUztelecom мобил иловаси UZTELECOM савдо офисларида амалга оширилади.

Хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланишлари мумкин («M2M Basic», «Uzmobile M2M», «HUMO GSM», «Uzmobile M2M yil» абонентлари бундан мустасно). Юридик шахслар хизматни UZTELECOM савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида ёки (агар «Мобил бюджет» хизмати ёқилган бўлса) *222# USSD-сўрови орқали фаоллаштириши мумкин.

Батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали компания расмий сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!