«Интернет ўчармиш»: ҳақиқатми ёки тутуриқсиз афсона

  •   Saroy
  •  1060
  •  24.09.2018 17:01

«Интернет ўчармиш»: ҳақиқатми ёки тутуриқсиз афсона

Интернетда доменлар билан шуғулланадиган нуфузли компаниялар раҳбарлари “Интернет ўчармиш” деган миш-мишлар қаердан пайдо бўлганини ва нима учун у жуда ошириб юборилганини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда.

Кейинги кунлари Россияда оммавий ахборот воситалари 11 октябрда дунё интернет тармоғида глобал миқёсда узилиш содир бўлади, деган янгилик тарқатишди. Табиийки, бу барчанинг баҳс-мунозарасига сабаб бўлмоқда. Бунга сабаб, домен номларини ва IP-манзилларни (ICANN) ўзиники қилиб  олаётган корпорациялар гўё, қандайдир калитларни алмаштираётган эмиш. Бу миш-мишни олға сурганлар жуда кўп бўлди, аммо уларнинг бари ҳақиқатдан анча йироқ. Бундай шов-шувнинг тагига етиш учун, энг аввало бир қадам орқага қайтиб, амалда интернет-адресацияси тизими қандай тузилганини қисқача баён қилиб чиқиш зарур бўлади.

Дунё ён дафтари

Ҳар доим сайтга киришга, мобил иловани очишга, электрон почта орқали хат жўнатишга уринганимизда, бизнинг провайдер биз учун ушбу ресурс ёки илованинг манзилини билишга ҳаракат қилади. Бунинг учун улар DNS деб аталадиган маълумотларнинг глобал базасига мурожаат қилади.  У керакли сайтлар турган барча домен номи билан IP-адрес серверига тўғри келадиган ўзига хос жаҳон ён дафтари саналади. Домен номига сўров жунатсак, биз  IP-манзили ҳақида жавоб оламиз ва унинг ёрдамида ўзимизга зарур бўлган ресурсни топамиз.

DNS тизимига жавоблар электрон имзо билан тасдиқланади. Бу шунинг учун керакки, ҳеч ким бизни қандайдир чет, масалан товламачиларнинг ресурсига жўнатиб юбориб, манзилни   “йўлда” ушлаб қолмасин ва уни алмаштириб қўймасин. Имзо туфайли биз аввал бошда қаерга кирмоқчи бўлсак, айнан шу  ерга киришга ишончимиз комил бўлади.

ЎҚИНГ:«Янги интернет» пайдо бўлмоқда: ҳозирча 30 миллион доллар жалб қилинди

Имзо иккита калит ёрдамида  яратилади, улар ўзига хос «парол» бўлади. Яқин келажакда айнан ушбу  ICANN корпорацияси калитларини  ўзгартиришмоқда. Ўз –ўзидан тушинарлики, калитларни  алмаштириш, бу домен ҳудудига масъул бўлган жаҳон ташкилотлари ҳар доим амалга ошириб келадиган оддий операциядир. Бу ахборот хавфсизлиги бўйича стандарт чора-тадбирларнинг зарурий қисмидир. Калитларни вақти-вақти билан алмаштириб туриш  уларнинг четга чиқиб кетмаганига ва учунчи шахс ихтиёрига бориб тегмаганига ишонч ҳосил қилиш учун амалга оширилади. Бизнинг ўзимиз ҳам эликтрон почтамиз ёки банкдаги шахсий кабинетимизнинг паролини  айнан шундай ўзгартирамиз.

Электрон имзо бу ерда биз учун виртуал нотариус бўлиб хизмат қилади: улар туфайли биз манзилимизга келган нарсанинг тўғрилигига ишонч ҳосил қила оламиз. Электрон имзо калитини алмаштириш, бу худди нотариус печатини алмаштиргандек: Ҳужжатларга кейин ҳам ишонишимиз учун, биз печатимиз ўзгаргани ҳақда аввалдан хабардор қилинган бўлишимиз лозим.

Калитларни алмаштириш жараёни кўп ҳолларда автоматлаштирилган бўлади ва инсонлар аралашувисиз ўзи амалга ошади. Бироқ айрим алоқа операторлари, айниқса эски дастурий таъминотдан фойдаланаётганлар янги калит олиш учун ўз ускуналарини автоматик тарзда созламаса ҳам бўлади.  Бу дегани, бир пайтга келиб DNS дан келган нарсани “билмай” қолиши ҳам мумкин ва фойдаланувчига ресурс манзилини бермаслиги ҳам мумкин.  Натижада, сайт очилмайди ёки илова ишга тушмайди.

0,04 фоиз фойдаланувчи мураккабликларга дуч келиши  мумкин.

Унчалик катта бўлмаган  операторлар, айниқса ривожланаётган мамлакатларда, ўзларининг ускуналарини ва дастурий таъминотини янгилашга ҳамда тўғри созлагични жорий этишга унчалик шошилишмади. Аммо ҳозирги пайтда бундай операторларнинг сони жуда оз. Турлии экспертлар баҳони турлича бермода, лекин қуйидаги пақам тўғрироқ кўринади, яъни  0,04 фоиз фойдаланувчи қийинчиликларга дуч келади.

Шу билан бирга, барча фойдаланувчилар учун умуман ҳеч нарса ўзгармайди. Интернетнинг секинлаши ҳақида ҳеч қандан гап йўқ —муаммо иерархия бўйича анчайин юқорида ва у юклаш вақтида эмас, балки сўров вақтида намоён бўлади. Бундан ташқари, жаримага тортилган оператор ҳам бундай узоқ ишламайди  — муҳандислар ускуналарнинг ишлашини назорат қилади ва албатта эътиборини аномаль даражада кўп миқдардаги хатоларга қаратади.

Ниҳоят ICANN’нинг ўзи ҳақида, барча техник ҳамжамият ушбу муаммо ҳақида бир неча йилдан буён муттасил гапиришмоқда, шу боис калитларни ротация қилиш муаммоси ҳақида тармоқ ускуналари билан таниш бўлган ҳамма хабардор қилинган.

ЎҚИНГ:5G-интернет смартфонлар учун хавфли экан!

Энди ёлғон-ёшиқ, уйдирмаларга келсак:

Ушбу вазиятнинг энг қизиқ томони — пайдо бўлган ёлғон ёшиқларга яқинроқ разм солиш. Уларда одамлар ўзининг қўрқувини кўради ва албатта ушбу қўрқувларни тарқатиб юбориш керак, бунинг учун эса уйдирмаларга  аниқлик киритиш лозим:

Биринчиси — режалаштирилган ҳаракат. Гўё калитни алмаштириш интернетни ташқаридан, унча келишмайдиган мамлакат ёки ҳудуддан туриб ўчириб қўйишга имкон беради. Бу албатта, ундай эмас. Манзиллаштириш тизими ягона ва  DNS имзо тартиби фойдаланувчилар қайси минтақада ёки қайси мамлакатда жойлашганидан ва қандай сиёсий йўналишга эга бўлишидан қатъий назар ҳамма учун бир хил амал қилади. Ушбу манзиллаштириш тизимини  қисман физика қонунига ҳам тенглаштирса бўлади, Хабарингиз бўлса керак, физика қонуни мутлақо танлаб ўтирмай ҳаракат қилади.

Иккинчи афсона — жиноятчилар учун имкониятлар ойнаси. Техник томондан калит ўрнида ишлашнинг имконияти йўқ, аммо махсус муҳандислик қилишга  ҳар доим ҳам имконият бор. Фирибгарлар интернетнинг манзилли тизими қандай ишлаши ҳақида қўрқитиш ва эслатиш орқали фойдаланишади.  Шу боис, энг яхши усул бундай қармоқларга илинмаслик, яъни шунчаки шубҳали манбаларга қулоқ солмаслик керак.

Айрим эксперт давраларида  банк бизнеси билан  интернет-инфраструктураларини солиштириш жуда кенг тарқалган: энг зўр банк бу энг зерикарли банк. Агар унда янгилик бўлмаса, демак унда ҳаммаси яхши кетяпти. Шундай экан, бу ерда ҳам: интернет инфраструктураси — бу одатдаги бизга таниш бўлган сайт, илова, ижтимоий тармоқ ва электрон почта номи билан кўзга кўринмайдиган қандайдир қатламдир. У шунчаки ишлайверади, биз эса у ерда нима бўлаётгани ҳақида ҳеч нарсани  билмаслигимиз мумкин.

ЎҚИНГ:Технологик жиҳатдан тараққий этган 10 давлат

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!