Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

  •   DiMaX
  •  1726
  •  04.05.2020 12:00

Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Коронавирус туфайли карантин шароитида интернет-дўконлар оммалашмоқда, аммо онлайн харид қилишда алданиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Масалан, биз OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Дубайда яшовчи Ализай исмли қиз эса умуман кутилмаган ҳолатга дуч келди, деб ёзади Daryo нашри. Amazon савдо платформаси орқали у атиги 50 еврога қалбаки AirPods қулоқчинини буюртма қилган. Мазкур аксессуарнинг ҳақиқийси анча қиммат – 180 евро атрофида туради, яъни қиз ўзи буюртма қилган товарнинг сохта эканини олдиндан билган. Лекин унинг ҳақиқийсидан қанчалик фарқли бўлишини тасаввур ҳам қила олмасди. Натижада эса...

Кўриб турганингиздек, қиз 50 еврога олган қулоқчиннинг катталиги Ализайнинг бошича келади!

ЎҚИНГ: Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

Ализай тезда ушбу қулоқчинини суратга олиб, Twitter’га жойлади, натижада бу расми 384 мингта лайк тўплади, пост 72,5 минг марта ретвит қилинди.

Интернет фойдаланувчилари улкан наушниклардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлигини тахмин қила бошлашди:

«Бу наушниклар филларга мўлжалланган бўлса керак».

ЎҚИНГ: 67 655 долларлик қулоқчин қимматми? 750 000 долларлиги чиқди!

«Бу Кинг-Конгнинг наушниги бўлса керак».

«Голиаф буни кўриши керак».

Сиз ҳам онлайн дўконлардан бирор товар харид қилишда эҳтиёткор бўлишингизни сўраб қоламиз.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли AliExpress харидорларни огоҳлантирмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.