Интернет орқали хизматлар кўрсатувчиларга қатор ҳуқуқлар берилди

  •   DiMaX
  •  452
  •  09.06.2020 17:57

Интернет орқали хизматлар кўрсатувчиларга қатор ҳуқуқлар берилди

«Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи шахсларга бир қатор ҳуқуқлар берилади, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Уйда туриб ишлаш учун 7 сервис

Қарорга кўра, интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

- кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистоннинг банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;

- контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (офертани) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

ЎҚИНГ: Россиядаги юртдошларимиз Telegram орқали ўзларига иш топишлари мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.