Интернет қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

  •   DiMaX
  •  3250
  •  30.05.2019 17:11

Интернет қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Deutsche Bank ҳар йили турли мамлакатларда энг оммабоп товарлар ва хизматлар нархларини ўрганиб чиқади. Куни кеча мазкур ташкилот уй интернети нархлари бўйича тадқиқоти натижаларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Speedtest статистикаси: қаерда мобил интернет энг тезкор?

Аниқланишича, текширилган мамлакатлар орасида энг арзон интернет Россияда экан – абонент тўлови ўртача 7 АҚШ доллари. Мазкур мамлакат интернет арзонлиги бўйича 2014 йилдан бери етакчи эканлиги ҳам таъкидланган. Ундан кейинги ўринларни Туркия (ойига 9 доллар), Ҳиндистон (ойига 11 доллар), Миср ва Польша (ойига 12 доллар) банд этишган.

Хабарга кўра, энг қиммат интернет Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб, ўзиям жуда катта миқдорда фарқланар экан. Ушбу мамлакатда бир ойлик интернет ўртача 82 доллар бўлса, кейинги ўриндаги Ирландия ҳамда АҚШда ўртача 52 доллар тўлаш керак. Янги Зеландия ва Саудия Арабистонида ҳам интернет қиммат – ойига 46 доллар.

Deutsche Bank мутахассислари турли мамлакатларда интернетнинг ўртача нархларини ҳисоблашда қандай методология қўлланишини маълум қилишмаган. Бироқ мана шундай рейтингни улар ўн йилдан буён ҳар йили эълон қилиб келишади.

Сиз учун яна Интернети «эркин бўлмаган» мамлакатлар ҳамда Мобил интернет тезлиги WI-FI дан юқори бўлган 33 та мамлакат ҳақидаги маълумотларимиз ҳам қизиқ бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»: интернет тезлиги оширилиб, нархлар пасайтирилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.