Интернет қидирув тизими бугун чорак ёшга тўлди

Интернет қидирув тизими бугун чорак ёшга тўлди

25 йил аввал 26 февраль куни Тим Бернерс-Ли томонидан WorldWideWeb – илк интернет қидирув тизими таништирилган эди. Тим Бернерс-Ли кун келиб, бу тизим маълумот олишнинг муҳим манбаига айланишини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Тим Бернерс-Ли интернет тармоғининг ҳам “отаси” бўлиб, илк веб-браузерни NeXT компьютерида синовдан ўтказган. Аввалига WorldWideWeb деб номланган тизимни фойдаланувчилар интернет тармоғи билан адаштирмасликлари учун Nexus деб номлади. Бу тизим ўша давр учун ҳайратланарли бўлган HTML файлларни ўқий олган.

1992 йилда Финландия ва Калифорнияда яратилган, UNIX операцион тизимига мўлжалланган Erwise ва ViolaWWW қидирув тизимлари илк график ва тасвирни излаш кўникмаси билан бойитилган.

Кейинчалик 1993 йилда навбатдаги – Cello браузери Томас Брус томонидан Microsoft Windows операцион тизими учун яратилди.

Канзас университети ихтирочилари томонидан университет ҳудудига оид маълумотларни қидиришга мўлжалланган Lynx браузерида фақатгина матн излаш мумкин бўлган.
Ундан кейин яратилган Midas қидирув тизими физиклар учун ўзаро тажриба ва тадқиқотларига оид маълумотларни алмашишларига хизмат қилган.

Mac компанияси учун яратилган Mosaic браузери энг оммалашган илк интернет қидирув тизими бўлган. У суратли матнларни ҳам қидириш қобилиятига эга эди.

Бирин-кетинлик билан WebExplorer, Netscape, 1994 йилда Opera, 1995 йилда бизга бирмунча таниш Internet Explorer, 1996 йилда Arachne, 2001 йилда Galeon, 2003 йилда Safari, 2004 йилда Firefox қидирув тизимлари, 2008 йилда энг кенжа ва оммабоп Chrome браузери яратилди.

2015 йилдаги маълумотларга қараганда, интернет тармоғи фойдаланувчиларининг 68.0 фоизи халқаро тармоқда маълумот қидирганида Chrome иловасидан фойдаланади. Ундан кейинги ўринларни Internet Explorer, Firefox, Safari ҳамда Opera қидирув тизимлари банд қилиб турибди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.