Интернет тезлиги бўйича Speedtest дунё рейтингида Ўзбекистон яна кўтарилди

  •   DiMaX
  •  728
  •  17.12.2020 09:20

Интернет тезлиги бўйича Speedtest дунё рейтингида Ўзбекистон яна кўтарилди

Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сервиси 2020 йил ноябрь ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича бир ойда икки поғонага кўтарилди, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ЎҚИНГ: UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!

Мамлакатимиз симли интернет тезлиги бўйича умумий рейтингида 176 та давлат қаторидан 94-поғонага кўтарилиб, аниқланган Интернет тезлиги 32,39 Мбит/с.ни ташкил этди.

Айтиш жоизки, бир йил аввал республикамиз жаҳонда 112-ўринни эгаллаган, ва Интернет тезлиги эса 19,91 Мбит/с.ни ташкил этган.  Бундан кўриниб турибдики,  бир йил ичида аниқланган Интернет тезлиги 10 Мбит/с.дан юқори кўрсаткичларга ўсди ва республикамиз 18 позицияга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда биз мобил ва симли интернети энг тезкор мамлакатлар бўйича Speedtest рейтингини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!