Интернет тезлиги бўйича Speedtest жаҳон рейтингида Ўзбекистон яна 7 поғонага кўтарилди

  •   DiMaX
  •  836
  •  08.04.2020 16:59

Интернет тезлиги бўйича Speedtest жаҳон рейтингида Ўзбекистон яна 7 поғонага кўтарилди

Юртимиз интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида январь ойида 4 поғона юқорилаган бўлса, февралда яна иккита позицияга кўтарилган эди. Март ойида бу борада яна ўсиш кузатилди, деб ёзади АКТ вазирлиги.

ЎҚИНГ: Speedtest рейтинги: Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,4 баравар ўсди!

Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сервиси 2020 йилнинг март ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтингида Ўзбекистон интернет тезлиги натижаларига кўра яна еттита позицияга кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида яна 36 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баравар – 11,62 Мбит/cониядан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/cониягача (2020 йил март ҳолатига) ўсди.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 133-ўринни эгалаб, 2020 йил февраль ҳолатига кўра битта позицияга кўтарилди.

Маълумот учун: Speedtest портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотлардан доимий равишда рейтинг тайёрлаб эълон қилади.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда Speedtest бўлса, энди бошқа VPN-илованинг кераги йўқ!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!