Интернет тезлиги нега кўрсатилганидан паст? «Ўзбектелеком» расман изоҳ берди!

  •   DiMaX
  •  3512
  •  19.06.2019 18:02

Интернет тезлиги нега кўрсатилганидан паст? «Ўзбектелеком» расман изоҳ берди!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамияти кўпчилигимизни қизиқтирган шу саволга жавобини ўз сайтида эълон қилди. Шунингдек, унда умуман интернет ва Wi-Fi билан боғлиқ асосий тушунчаларни ҳам бериб ўтган.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги бўйича «Ўзбектелеком» директори яна тушунтириш беришга мажбур бўлди

Тезлик кўп нарсага боғлиқ

Барчамиз офис ёки хонадонга қайд этилган симли интернетнинг симсиз Wi-Fi тармоғи орқали «тарқатилиши»га ўрганганмиз. Аммо, Wi-Fi роутеримиз қандай Wi-Fi стандартларига жавоб беришига жуда кам эътибор қаратамиз. Авваллари буни билишнинг ҳожати ҳам йўқ эди, чунки провайдердан тариф режасидаги уланиш тезлиги ҳар доим 100 Мбит/с дан паст бўлган.

Мисол учун, бугунги кунда абонентлар «UNLIM 100» тариф режасига уланаётганда, Wi-Fi тармоғининг ҳақиқий узатиш тезлиги баъзида 100 Мбит/с.дан паст эканлиги маълум бўлади. Сабаби нимада? Муаммо провайдердами ёки уй қурилмасидами?

Аввало, биринчи навбатда, уйингиздаги Wi-Fi роутерингизнинг техник имкониятларини ўрганиш зарур. «Wi-Fi» атамаси билан боғлиқ кўплаб стандартлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси частота ва максимал маълумотларни узатиш тезлиги жиҳатидан ўз хусусиятларига эга. Эҳтимол, айнан сизнинг қурилмангиз 100 Мбит/с тезликда ишлайдиган даражадаги техник имкониятга эга бўлмаслиги ёки роутер нотўғри ўрнатилган бўлиши ҳамда охирги фойдаланувчигача бўлган тезликка таъсир этадиган радио тўлқинлар учун тўсиқлар мавжуд бўлиши ҳам мумкин. Бунинг бир нечта сабаблари мавжуд ва уларга қисқача изоҳ беришга ҳаракат қиламиз.

ЎҚИНГ: Интернет нархи мунтазам пасайиб боради

Wi-Fi нима ўзи?

Wi-Fi — IEEE 802.11 стандартига асосланган қурилмаларга эга симсиз маҳаллий тармоқ технологиясидир. Wi-Fi логотипи Wi-Fi Alliance ташкилотининг савдо белгиси ҳисобланади. Wi-Fi қисқартмаси (инглиз тилидаги Wireless Fidelity бирикмасидан олинган бўлиб, «симсиз боғланиш» деб таржима қилинган) асосида ҳозирги вақтда рақамли маълумотлар оқимини радиоканаллар орқали узатиш учун барча стандартлар оиласи ривожланмоқда.

Wi-Fi’нинг афзалликлари

Wi-Fi технологиясининг бир қатор устунликлари мавжуд:

  • Кабел ўтказмасисиз тармоқни ётқизишга имкон беради, бу эса тармоқни ётқизиш ва/ёки кенгайтириш қийматини камайтиради. Кабел ётқизиб бўлмайдиган жойларда, мисол учун, тарихий аҳамиятга эга бўлган хона ташқариси ва бино ичида, табиийки, симсиз тармоқлар хизмат кўрсатиши мумкин;
  • Мобил қурилмалар тармоғига уланиш имкониятини беради;
  • Wi-Fi қурилмалари бозорда кенг тарқалган. Wi-Fi логотипи билан ускуналарни мажбурий сертификатлаш орқали қурилмалар мувофиқлиги эвазига кафолатланади;
  • Мобиллик. Сиз бир жойга боғланиб ўтирмаган ҳолда ва ўзингиз учун қулай шароитда интернетдан фойдаланишингиз мумкин;
  • Wi-Fi ҳудудида бир нечта фойдаланувчи компьютер, ноутбук, телефон ва бошқа қурилмалар орқали Интернетга уланиш имкониятига эга бўладилар;
  • Маълумотларни узатиш вақтида Wi-Fi қурилмаларининг нурланиши мобил телефонга нисбатан (10 баравар) камроқ.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

Wi-Fi’нинг камчиликлари

Шу билан бирга, мазкур технология ўзига яраша камчиликларга ҳам эга:

  • Кўплаб қурилмалар, масалан, Bluetooth ва бошқаларни қўллаб-қувватлайдиган каби қурилмалар, ҳатто микротўлқинли печлар 2,4 гигагерцли частота диапазонида ишлайди ва бу электромагнит мослашувни ёмонлаштиради;
  • Ускуналарни ишлаб чиқарувчилар томонидан L1 (OSI) тезлиги кўрсатилади, бунинг натижасида эса ишлаб чиқарувчи тезлигини оширади, бироқ, аслида Wi-Fi’да жуда юқори хизмат кўрсатиш харажатларига эга. Демак, Wi-Fi тармоғидаги L2 (OSI) маълумотлар узатиш тезлиги L1 (OSI) да белгиланган тезликдан паст эканлиги маълум бўлади.
  • Ҳақиқий тезлик қурилмалар ўртасидаги жисмоний тўсиқлар (жиҳозлар, деворлар)га, бошқа симсиз қурилмалар ёки электрон асбоблардан аралашувлар мавжудлигига, қурилмаларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишига ва бошқаларга боғлиқ бўлган хизмат трафигининг улушига боғлиқ бўлади.

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Тезликни қандай ошириш мумкин?

Симсиз алоқа уланиш тезлиги жуда кўп турли омилларга боғлиқ бўлади. Имкон қадар, роутер ва абонент қурилмалари бир хонада жойлашиши ва улар орасида ҳеч қандай тўсиқ (деворлар, тўсувчи буюмлар ва бошқалар) мавжуд бўлмагани маъқул.

Wi-Fi роутерининг (сотиб олиш) техник кўрсаткичлари ва унинг созламаларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Масалан, бугунги кунда роутерларнинг энг кенг тарқалган моделлари 2.4 гигагерц (802.11n) стандартини қўллаб-қувватлайди, янги моделлар эса 5 ГГц (802.11ac) стандартига жавоб беради. Ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилинган тезлик ва мазкур стандартлар 100 Мбит/с.дан анча юқори, бироқ аслида, ҳақиқий тезлик жуда паст бўлиши мумкин.

5 ГГц (802.11ac) стандартига жавоб берувчи Wi-Fi роутерларни харид қилишни тавсия қиламиз. Бундай ҳолда тезлик 5 ГГц.ли частотада симсиз тармоққа нисбатан амал қилиш даври анча камроқ бўлса-да, тезлик юқори бўлади. Агар сиз икки диапазонли роутердан фойдалансангиз, провайдерга тўловни амалга оширадиган 100 Мбит/с тезликда уланишнинг тўлиқ салоҳиятини очиш мумкин. Шунингдек, гигабит портлари (тезлиги WAN ва LAN - 1 Гбит/с.)га эга роутерни ҳам кўриб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Интернет қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?