Интернет-тўпламларни 30 сентябргача 2 баравар арзон олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  1162
  •  24.09.2020 12:58

Интернет-тўпламларни 30 сентябргача 2 баравар арзон олишингиз мумкин!

Mobiuz алоқа оператори яқинда 25 фоиз мегабайт қўшиб бериладиган акция муддати 30 сентябргача узайтирган эди. Бундан ташқари, компания интернетдан фаол фойдаланувчи абонентлар учун яна бир енгилликни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Сиз севган операторларнинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

Операторнинг расмий хабарига кўра, 2020 йилнинг 30 сентябрь санасигача 2000 ва 3000 мегабайтлик тўпламларни 30 кунга 50% чегирма билан харид қилиш мумкин.

16 500 сўм эвазига 2000 МБ харид қилиш учун *102*0002# теринг;

22 500 сўм эвазига 3000 МБ харид қилиш учун *102*0003# теринг.

Тўпламлар сони чекланмаган бўлиб, улар фақат жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!