Интернет улатиш учун энди уйдан чиқиш ҳам шарт эмас!

  •   DiMaX
  •  1370
  •  11.07.2019 08:45

Интернет улатиш учун энди уйдан чиқиш ҳам шарт эмас!

2019 йилнинг 10 июлидан эътиборан кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун масофадан туриб ариза бериш мумкин. Бунинг учун «Ўзбектелеком» АКнинг савдо бўлимларига ташриф буюриш ҳам шарт бўлмайди, дейилади компания хабарида.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги нега кўрсатилганидан паст? «Ўзбектелеком» расман изоҳ берди!

Кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун мурожаат қилувчи муайян мижозларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, аризалар бевосита «1084» қисқа рақами бўйича Ахборот марказига қўнғироқ орқали, Компаниянинг расмий сайти орқали, ёки онлайн мулоқот ёрдамида қабул қилинади.

Мижозларга хизмат кўрсатишда «Ўзбектелеком» АК алоқа хизматларига уланиш учун ариза беришдан бошлаб мижозларга йўналтирилган ўз ёндашувини намоён этмоқда. Ишончли юқори тезликдаги Интернет, қулай ва арзон тарифлар, ўзингизга қулай усулда онлайн ариза бериш имкониятлари мавжуд, дейилади хабарда.

Бу борада батафсил маълумот учун «Ўзбектелеком» АКнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги техник қўллаб-қувватлаш жамоасига мурожаат этиш мумкин.

ЎҚИНГ: Интернет нархи мунтазам пасайиб боради

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!