Интернетда аллақачон iOS 13 тизимли қурилмалар кўпроқ «қўлга тушмоқда»

  •   DiMaX
  •  523
  •  05.01.2019 11:19

Интернетда аллақачон iOS 13 тизимли қурилмалар кўпроқ «қўлга тушмоқда»

Apple корпорацияси ўз мобил операцион тизимининг кейинги талқини – iOS 13’ни фаол тарзда тестдан ўтказмоқда. Бу ҳақда, айни шундай тизимли қурилмалардан киришлар сони ошганига асосланган ҳолда, MacRumors нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Етти яшар болакай iOS 12 тизимли iPhone’ни лақиллатди!

Купертинолик корпорация ҳар йили ўзининг янги операцион тизимини компания ходимлари орасида ички текширувлардан ўтказади. Шу тариқа, ходимларнинг ўзлари янги талқиндаги тизимнинг фаолиятидаги камчиликларни аниқлашади, натижада нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилишига эришилади.

Хабарга кўра, iOS 13 тизимли гаджетлар интернетда илк бора ўтган йилнинг октябридаёқ «кўзга ташланган». Аммо уларнинг фаоллиги декабрнинг ўртасида кузатилган, йил охирига келиб эса пасайган. Афтидан, энди – Янги йил таътиллари тугаганидан сўнг уларнинг текширишлари яна кўпайса керак.

Анъанага кўра, Apple мобил операцион тизимнинг навбатдаги талқинини ёзнинг ўртасида тақдим этиши кутилмоқда. Мазкур намойиш дастурчиларга мўлжалланган WWDC 2019 кўргазмаси доирасида амалга оширилиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги AnTuTu рейтинги: iPad Pro 2018 катта фарқ билан олдинда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!