Интернетда #BoburDay акцияси ўтказилмоқда

Интернетда #BoburDay акцияси ўтказилмоқда

Ўзбекистонлик ташаббускор ёшлар томонидан 14 февраль, якшанба куни соат 14:00 дан бошлаб навбатдаги виртуал акцияга старт берилади.

Шу куни Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқиш учун ҳаракат бошлайди.

Уларга ўзбек эстрадаси, кино санъатининг ёрқин вакиллари ҳам яқиндан ёрдам беради.

Фото: Proud to be Uzbek

Фото: Proud to be Uzbek

Фото: Proud to be Uzbek

Фото: Proud to be Uzbek

Акцияда барча ижтимоий тармоқларнинг фаоллари #BoburDay ёзуви (ҳештеги)ни ишлатган ҳолда пост қолдириб, иштирок этиши мумкин.

Фото: Proud to be Uzbek

Фото: Proud to be Uzbek

12699002_1683881021890468_70499464_o-680x453

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёшлар 9 февраль куни Twitter’да Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган #Navoiy575 ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқишга муваффақ бўлганди.

Манба: Daryo.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.