Интернетда Galaxy A54'га оид бўлган илк маълумотлар пайдо бўлди

Интернетда Galaxy A54'га оид бўлган илк маълумотлар пайдо бўлди

Galaxy A54 модели 50МП асосий камерага эга бўлиши айтилмоқда. Ушбу хабар GalaxyClub томонидан эълон қилинган бўлиб, одатда ушбу манба аниқ ва тўғри маълумотларни ошкор қилади.

Афсуски, асосий камерадан ташқари смартфонга оид бўлган бошқа маълумотлар берилмади. Агар Galaxy A52 ва A53 моделларининг асосий камераси 64МП эканлигини ҳисобга олсак, буни пасайиш дейиш мумкин. Бироқ мегапиксел ҳар доим ҳам камера сифатини белгиланмайди. Аксинча, бунда камера янада такомиллашиши ҳам мумкин. 

Ҳозирги Galaxy A52 ҳамда A53 моделларидаги 64МП камера сенсори унчалик катта эмас. Samsung яқин-яқиндан бери ўрта тоифадаги смартфонларга флагман хусусиятларни олиб кирмоқда. Яъни A54 модели янада яхшироқ катта сенсорли асосий камера билан жиҳозланади. Балки, смартфон S22 ҳамда S22+ флагманларидаги 50МП камерага эга бўлар. Ҳозирча A54 моделининг тақдим этилишига анча вақт бор. Унгача қурилмага оид янги маълумотлар чиқишни давом этади. 

ЎҚИНГ: Сентябрнинг энг кучли ўрта-флагман смартфонлари топ ўнталиги 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!