Интернетда «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш» йўли топилди

  •   DiMaX
  •  2119
  •  18.01.2021 13:00

Интернетда «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш» йўли топилди

Сиз ҳам интернет (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардаги каналлар, ботлар ва ҳоказо) орқали пул топишга қизиқасиз-а? Ўттиз етти ёшли япониялик Седзи Моримото интернет тармоғида ғайриоддий йўл билан пул топадиган киши сифатида машҳур бўлди, деб ёзади The Independent нашри.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай пул топса бўлади?

Оилали ва физика бўйича дипломига эга бўлган Моримото ҳар куни эрталаб ишга боришга тайёрланмайди – у «ҳеч нарса қилмасдан» пул ишлашни афзал кўради.

Бунинг учун у икки йил олдин у ижтимоий тармоққа реклама жойлаштирган эди:

«Мен ўзимни ҳеч нарса қилмайдиган одам сифатида ижарага бераман. Дўконга ёлғиз боришни хоҳламайсизми? Жамоада етарлича ўйинчи йўқми? Сиз учун жой эгаллайдиган одам керакми? Мен оддий нарсалардан бошқа ҳеч нарса қила олмайман».

Ушбу хабар дарҳол кўплаб одамларнинг эътиборини тортди ва тез фурсатда Моримотонинг мижозлари пайдо бўла бошлади. Дастлаб, ўз ишини текинга бажаришига тўғри келди. Aммо энди у ўз хизматлари учун 10 000 иена (тахминан 96 доллар) олади, шунингдек, транспорт воситаларида юриши ва овқатланиши учун унга қўшимча пул тўлашади.

Уч йил давомида «дангаса одам» 3 мингга яқин мижоздан таклиф олган: кунига 3-4 киши. Моримото турли сабабларга кўра ижарага олинади, лекин кўпинча одамлар зериккан ёки ёлғизликдаги кишилардан таклиф тушади. Улар Моримото билан овқатланишади, суҳбатлашади, ижтимоий тармоқлар учун суратга тушишади, боғда сайр қилишади, кўнгилларини очиб-сочишади ва ҳаттоки ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашга боришади.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!