Интернетда Президентга ҳақорат ёки туҳмат учун жиноий жавобгарлик белгиланди

  •   DiMaX
  •  483
  •  31.03.2021 12:58

Интернетда Президентга ҳақорат ёки туҳмат учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасида давлат раҳбарини интернет тармоқларида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу тўғрида ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram-канали орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Бугунги кунда амалда бўлиб турган Жиноят кодексининг 158-моддасида Ўзбекистон Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа ОАВлардан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган эди:

Кеча имзоланган қонун асосида мазкур моддага қўшимча киритилди. Яъни, эндиликда Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши белгиланди.

Бошқача айтганда, интернетдаги ҳар қандай пост, видео, аудиохабар, расм, комментларда Ўзбекистон Президентига нисбатан ҳақорат ёки туҳмат бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Жазолар эса ўзгармаган, олдингидек қолган.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!