Интернетда расм сотиб пул ишлашни ўрганамиз! (2-қисм)

Интернетда расм сотиб пул ишлашни ўрганамиз! (2-қисм)

«Онлайн даромад» рукни остидаги фотографиядан онлайн даромад олиш борасидаги туркум мақолаларимиз давом этади.

Олдинги постимизда интернетда расм сотиб, пул топиш мумкин бўлган 18 та энг яхши сайт билан танишган эдик. Энди эса фотография бизнесингизни муваффақиятли қилиш учун муҳим бўлган икки босқич ҳақида суҳбатлашамиз.

ЎҚИНГ: Апертура нима?

1. Ўз мавзуйингизни аниқланг

Ҳар бир муваффақиятли фотографнинг ишларида бир мавзу ёки услуб ёритилиб боради. Саёҳат, мода, шаҳар манзараси, табиат, овқатлар ва ҳ.к. лардан қай бири бўйича бормоқчи бўлсангиз ҳам, ишингизда барқарорлик бўлиши муҳим.

Одамлар интернетда бошқаларга фоллов қилиши, эргашишининг сабаби ўзлари қизиққан мазвудаги контентни ўша одам орқали олиш хоҳишидир. Агар бу эҳтиёжни қондирмасангиз, мухлисларингизни йўқота бошлайсиз. Аудиториянгизга қандай стиль ва мавзулар маъқул келаётганини аниқлаб олганингиздан сўнг ўзингизда ҳам айнан маълум йўналишда фаолият юритиш иштиёқи пайдо бўлади. Ҳолбуки, қайси мавзу ва йўналишларга талаб юқори эканлигини қидирув тизимлари ёрдамида аниқлаб, сўров натижасига кўра ҳаракат қилсангиз ҳам бўлади.

Масалан, Keywords Everywhere браузер кенгайтмаси Google қидруви остида сиз сўраган калит сўз қанчалик оммабоп эканини кўрсатиб беради. Бу эса талабгир мавзуларни топиш ва улар билан тажриба ўтказиш жараёнини осонлаштиради.

Кўрсатма сифатида айтишимиз мумкинки, ойига 1,000 мартадан кўпроқ қидирув бериладиган исталган мавзуга қизиқиб, ўша йўналишда ўзингизни синаб кўрсангиз бўлади.

Блогерлар, YouTube'чилар ва санъаткорлар сингари фотографлар ҳам ўз аудиториясини қуришга ​​сармоя киритмоғи лозим, чунки охир оқибат айнан аудиториянгиз фотография бизнесингиз муваффақиятини белгилаб беради. Фрилансерлик қиласизми ёки онлайн расм сотасизми, бундан қатъи назар ўз қамровингизни кенгайтириш ва мижозлар ишончини қозониш учун ўз тармоғингизни қуриш ва ундан фойдаланишингиз керак.

Instagram ёки Tumblr сингари кўплаб фойдаланувчига эга визуал ижтимоий тармоқлар катта аудиторияни қамраб олишингизга ёрдам бериши мумкин. Лекин фото-улашув сайтлари ҳам мавжуд бўлиб, улар сизга бошқа фотографлар билан боғланиш, фолловерлар йиғиш ва, платформага қараб, рақамли фотоларингиз учун лицензиялар сотиш имконини беради.

Турли аккаунтларингизни ўзаро боғлаш кўплаб платформалар бўйлаб фото улашиш амалиётингизни осонлаштиради ва фотоларингизнинг кўришлар сонини оширади. Масалан, Instagram'да Опциялар> Созламалар> Уланган аккаунтлар ойнасига ўтиб, Instagram аккаунтингизга Tumblr, Facebook аккаунтларингизни боғлаб қўйишингиз ва бир жойнинг ўзида туриб, бир уринишда бир неча платформаларда пост эълон қилишингиз мумкин.

IFTTT ҳам фойдали, текин иловалардан бўлиб, унинг ёрдамида ўзаро интеграллашмаган қатор дастурлар, мисол учун, Instagram ва Dropbox'ни бирлаштиришингиз мумкин.

Instagram'да Hashtagify'дан фойдаланиб, платформада фотоларингизнинг кўришлар сонини ошириш учун актуал ва актив ҳештгеларни аниқлашингиз ҳамда кўпроқ лайк ва коммент йиғишингиз мумкин.

2. Портфолиоингизга электрон тижоратни интеграллаштиринг

Аксарият фотографлар потенциал мижозларга тақдим қилиш учун асосий портфолиога эга. Бироқ сайтингизга e-тижоратни — масалан, PayPal ёки Shop Pay орқали тўловларни қабул қилиш имкониятини — қўшиб қўйиш билан ўзингизга қатор монетизация йўллари, хусусан, фотография оид курслар, моддий маҳсулот ва хизматларни сотиш учун эшик очасиз.

Масалан, Дейв Сенфорд исмли фотографнинг дўконида унинг ёввойи табиат акс этган фотолари бор. Сенфорд, шунингдек, босма расмлар ва календарларни ҳам сотишни йўлга қўйган.

Сиз Shopify'да ўзингизнинг портфолиоингизни қуришингиз ёки дўконингизни очишингиз мумкин. Бундан ташқари, дўконни ўз хоҳишингиз ва монетизация стратегияларингизга қараб ўзгартириш учун махсус иловаларни ўрнатиб, фотоларингизни турли кўринишда — ижтимоий тармоқ орқали ёки реклама учун сотишингиз мумкин.

Демак, фотография бизнесингизни муваффақиятли қилиш учун ўз мавзуйингизни аниқлаб, портфолиоингизга электрон тижорат функциясини қўшиб қўйиш керак экан.

«Онлайн даромад» рукни остидаги фотографияга ихтисослашган туркум мақолаларимиз давом этади. Мақоланинг кейинги сонида фотоларингизни босма расм, маҳсулот ва сервис сифатида сотиш усуллари билан танишиб чиқамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Zeiss оптикали ва Snapdragon 888 чипли Vivo X60 Pro + чиқди: мобил фотография тахтига янги даъвогар!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!