Интернетда сирли Galaxy смартфонлари сертификатлари пайдо бўлди!

Интернетда сирли Galaxy смартфонлари сертификатлари пайдо бўлди!

Ҳамманинг эътибори тез кунда тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy S23 смартфонларида бўлган бир пайтда, Интернетда бир нечта Galaxy смартфонлари Bluetooth SIG ва Ҳиндистон Стандартлари Бюроси сертификатларини олганлиги пайқаб қолинди, дея хабар бермоқда SamMobile. Қизиғи шундаки, улар К сериясидаги модел рақамларига эга.

Маълум бўлишича, SM-К748U модел рақамли Samsung смартфони Bluetooth SIG ва Ҳиндистон Стандартлари Бюроси сертификатларини олган. Модел рақамидан ташқари сертификатда қурилма Bluetooth 5.3 технологиясига эга эканлиги маълум бўлди.

Айтиш керакки, бу К сериясида Bluetooth сертификатини олган ягона смартфон эмас: SM-К741B ва SM-К746B модел рақамли смартфонларнинг ҳам сертификатлари Ҳиндистон Стандартлари Бюроси веб-сайтида пайдо бўлган. Улар ҳақида 5G эканлигидан бошқа маълумотлар мавжуд эмас.

Бу Интернетда К сериясида пайдо бўлган илк Samsung смартфонлари ҳисобланади, лекин шуни унтмаслик керакки, баъзида Samsung ўзининг янги маҳсулотларини турли модел рақамлари билан яширади ва бу қурилмалар охир-оқибат Galaxy S23 смартфонлари бўлиб чиқса ҳайрон бўлмаслик керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi билан орзуингиздаги смартфонингизни ясанг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!