Интернетда тарқалган видеолар сабаб қанча ички ишлар ходимига чора кўрилди?

  •   DiMaX
  •  309
  •  04.02.2021 15:51

Интернетда тарқалган видеолар сабаб қанча ички ишлар ходимига чора кўрилди?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда акс этган ҳолатлар юзасидан тегишли идоралар чора кўриб келишмоқда. АОКАдаги матбуот анжуманида ИИВ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Авазбек Инамов бу ҳақда бир қатор рақамларни маълум қилди.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

«Ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги салбий ҳолатлар акс эттирилган 201 та видеоролик ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган.

Кадрлар бош бошқармаси ҳамда Ўзхавфсизлик бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳар битта ҳолат бўйича текшириш ўтказиб, 87 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Шундан 8 нафари ички ишлар тизимидан бўшатилган. 20 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шу ўринда, 201 та видеороликдан 84 та ҳолатда ходимлар айби тасдиқланмаган ва 22 та ҳолат бўйича фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик, 9 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган».

ЎҚИНГ: «Видеоларингни TikTok’да тарқатаман!» – Самарқандда товламачи қўлга олинди