Интернетда янги Xiaomi смартфонининг сурати пайдо бўлди

Интернетда янги Xiaomi смартфонининг сурати пайдо бўлди

Xiaomi 12 замонавий стандартлар бўйича жуда ихчам флагман смартфон бўлиб чиққанига қарамай, Xiaomi 12 mini қуриламасига оид миш-мишлар йўқолмади. 

Бугун интернетда ушбу смартфоннинг сурати пайдо бўлди. Расмдан кўриниб турибдики, у аввалроқ тақдим этилган Xiaomi 12 ва 12 Pro смартфонларига умуман ўхшамайди. 

Ҳозирча смартфоннинг техник жиҳатлари ҳамда ўлчамалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Xiaomi 12 модели 6.28 дюймли дисплейга эга эканлигини ҳисобга олсак, Xiaomi 12 mini модели 6 дюймдан кичик дисплей билан жиҳозланади. 

Шуни таъкидлаш керакки, смартфон суратини эълон қилган инсайдер ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунинг учун, ушбу смартфон ҳақида бирор нарса дейишга ҳали вақт бор. 

ЎҚИНГ: iPhone SE 2022 юқори сифатли рендерларда намойиш этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!