Интернетда янги хит: фотосуратдан «кўринмас» автомобилни топинг-чи?

  •   DiMaX
  •  1640
  •  15.09.2018 11:02

Интернетда янги хит: фотосуратдан «кўринмас» автомобилни топинг-чи?

Яқинда Reddit ресурси фойдаланувчиларидан бири жило берилган – полировка қилинган машинасининг суратини эълон қилди. Хўш, нима бўпти шунда, дейсизми?..

ЎҚИНГ: Россиялик олимлар кўринмас либос учун материал яратди

Гап шундаки, фотосуратнинг тахминан ярмини эгаллаган автомобилни расмда топиш осон эмас. Бир қарашда ушбу расмда аллақандай йўл ҳамда унинг нариги томонидаги дарахтлар акс этгандек туюлади. Аммо бирданига унда автомобил ғилдирагининг бир қисми ҳамда эшигининг тутқичи кўзга ташланади.

Дастлаб фойдаланувчилар унга кўплаб изоҳлар ёзишди, кейин эса мазкур расм интернет бўйлаб тарқала бошлади. Маълум бўлишича, бу ерда ҳамма гап автомобилга жило беришда ишланган полиролда. Унинг сифатли ишлангани сабабли машина корпуси худди кўзгудек ярқираган. Табиийки, суратга олиш бурчаги – ракурс ҳам кўп нарсани ҳал этган.

Интернетда айрим фойдаланувчилар муаллифни бу фотосуратни сохталаштиришда айблашган. Бошқалар эса машинани «кўринмас», деб атаб, буни аллақандай махфий ишланманинг бир қисми, дея гумон қилишди.

ЎҚИНГ: Кўринмас дисплейли илк «ақлли» соатлар