Интернетдаги энг ваҳшиёна видеолар сайти ёпилди

  •   DiMaX
  •  1322
  •  08.05.2021 13:32

Интернетдаги энг ваҳшиёна видеолар сайти ёпилди

Ўн беш йиллик фаолиятидан сўнг LiveLeak сайти ёпилгани ҳақида унинг асосчиси Хэйден Хьюитт (Hayden Hewitt) хабар берди. Ушбу ресурс мудҳиш ҳолатлар акс этган видеороликларни цензурасиз эълон қилиб келаётгани билан машҳур эди.

ЎҚИНГ: Энг асабни ўйновчи сайтни яратишди – бир кириб кўрмайсизми?

Цензурасиз видеохостинг бўлган LiveLeak порталида қотиллик, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа зўравонлик турлари акс эттирилган лавҳалар жойланиб келар эди. Шулар ортидан бу ресурс кўплаб танқидларга учрар, унинг муаллифлари эса сайт ҳақиқий ҳаётни кўрсатаётганлиги билан ўзларини оқлашар эди.

Таъкидлаш ўринлики, ИШИД жангарилари томонидан америкалик журналист Жеймс Фоулининг боши танасидан жудо этилиши лавҳаси ҳам айнан шу видеохостингда эълон қилинган эди.

LiveLeak сайти ёпилганининг аниқ сабабини Хьюитт айтмаган; унинг изоҳ беришича, кейинги бир неча йил ичида дунё ҳам, интернет ҳам анча ўзгариб кетган. Шунингдек, Trigger Warning номли YouTube-каналдаги интервьюсида у, мазкур сайтнинг ишини таъминлаб туриш жуда қийинлашиб кетган. Унинг ўзида ҳам, жамоанинг бошқа аъзоларида ҳам портал учун курашишга куч қолмаган.

ЎҚИНГ: Интернетда кимларни излаш энг хавфли?