Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!

  •   DiMaX
  •  42759
  •  22.06.2020 14:00

Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!

Куни кеча Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) уяли алоқа оператори яна интернет-тўпламларга чегирмалар эълон қилган эди. Энди эса у интернетдан фаол фойдаланувчи абонентлар учун «GAP yo‘q» тариф режасини тақдим этди.

ЎҚИНГ: UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тариф режалари билан танишинг

«GAP yo‘q» тариф режасида ойлик абонент тўлови 35 000 сўм бўлиб, шунинг эвазига 8000 мегабайт ҳажмида трафик берилади. Компания хабарига кўра, ушбу тариф режасида абонент тўловини ҳар кунлик ечиб олишга ўтиш имконияти мавжуд!

Янги тариф режасида Mobiuz ва Ўзбекистоннинг бошқа мобил операторлари абонентларига, шунингдек, шаҳар рақамларига чиқувчи қўнғироқларнинг 1 дақиқаси 12 сўмдан, SMS-хабарлар ҳам ҳар бири 12 сўмдан нархланади.

«GAP yo‘q» тариф режасининг шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали операторнинг сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа операторлари яна Telegram учун чексиз трафик бера бошлашди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.