Интернетдан фаол фойдаланувчилар учун янги тариф!

  •   DiMaX
  •  3406
  •  22.08.2020 07:57

Интернетдан фаол фойдаланувчилар учун янги тариф!

Mobiuz алоқа оператори яқинда 25 фоиз мегабайт қўшиб бериладиган акция муддатини 6 сентябргача узайтирган эди. Мазкур компания энди интернетдан фаол фойдаланувчилар учун янги тариф режасини тақдим этди.

ЎҚИНГ: 💥СИЗ КУТГАН МАЪЛУМОТ! Қайси операторнинг абонентлари энг кўп? (+инфографик видео)

Мазкур тариф режаси «GAP yo‘q Pro» деб номланган бўлиб, унда ойига 17 000 мегабайтлик интернет-трафик лимити берилади. Бундан ташқари, ҳар куни соат 00.00 дан то 08.00 гача бўлган вақт учун алоҳида – ойига 8 000 мегабайтлик тунги интернет ҳам мавжуд.

Янги тариф режасида Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқларнинг бир дақиқаси нархи 12 сўмни ташкил этади. Шунингдек, барча уяли алоқа операторлари абонентларига чиқувчи SMS-хабарлар учун ҳам 12 сўмлик нарх белгиланган.

«GAP yo‘q Pro» тариф режасида ойлик абонент тўлови 75 000 сўмни ташкил этади. Унда абонент тўловини кунлик ечиб олишга ўтиш имкони ҳам мавжуд.

Ушбу тариф режасининг шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!