Интернетга уланмасдан Facebookда изоҳ қолдира оласиз

Интернетга уланмасдан Facebookда изоҳ қолдира оласиз

Facebook янгиликлар лентасини оффлайн режимда янгилаш устида ишламоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ маъмурияти расмий блогида маълум қилди. Режа амалга ошса, фойдаланувчилар тармоққа уланмасдан изоҳ қолдиришлари мумкин бўлади. Изоҳлар интернет уланиши билан автоматик тарзда нашр бўлади.

Facebook буни интернет алоқаси секин ишлаганида ёки вақтинча тармоққа кириш имкони йўқолганда фойдаланувчиларга ёрдамлашиш мақсади билан тушунтирмоқда. Бундан ташқари Facebook интернет алоқаси яхшиланганида энг охирги янгиликларни кўрсатиш функциясини синаб кўрмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!