Интернетингиз секинми? Google сиз учун Gallery Go иловасини тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  3245
  •  25.07.2019 11:24

Интернетингиз секинми? Google сиз учун Gallery Go иловасини тақдим этди! (+видео)

Қидирув гигантининг Google Photos иловаси – фотосуратлар билан ишлаш учун яхши дастур. Google энди унинг енгиллаштирилган варианти – Gallery Go иловасини ишга туширди.

ЎҚИНГ: Google Photos барча Аndroid-смартфонларни «қўш камерали» қилади!

Gallery Go дастури интернети секин бўлган ҳудудлардаги фойдаланувчиларга ўз фотосуратларини таҳрирлаш, улар устида ишлаш имконини беради.

Оддий Google Photos каби, янги илова ҳам расмларни тартиблаш, автоматик яхшилаш ва фильтрларни қўллаш учун машинавий таълимдан фойдаланади. Асосий фарқи шундаки, Gallery Go автоном режимда – интернетсиз ишлашга мўлжалланган ва смартфон хотирасида атиги 10 мегабайт жой эгаллайди.

Мазкур иловага бағишлаб Google тайёрлаган видеога нигоҳ ташлаймиз:

Ушбу дастурни Android 8.1 Oreo ва ундан юқори талқинлардаги операцион тизимли қурилмаларга мана бу ҳавола орқали Google Play Store’дан юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Love Story» видеоролиги керакми? Уни сизга Google Photos тайёрлаб беради!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!