Интернетингизни 98 фоизгача тежовчи Google Chrome’нинг тезкор янги версиясини ҳозироқ синаб кўринг!

  •   DiMaX
  •  2076
  •  11.04.2019 15:47

Интернетингизни 98 фоизгача тежовчи Google Chrome’нинг тезкор янги версиясини ҳозироқ синаб кўринг!

Кўпчилик фойдаланувчилар томонидан интернет-браузерларга қўйиладиган асосий талаблар қаторида тезкорлик ва тежамкорлик энг муҳимларидандир. Ушбу талаб десктоп компьютер ва ноутбуклар, шунингдек мобил браузерлар учун ҳам бирдек аҳамиятга молик.

ЎҚИНГ: Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

Қидирув гиганти Google Chrome браузерининг 75-версиясини май ойида оммавий тақдим этмоқчи. Хабарларга кўра, унда саҳифаларни «ялқовчасига» кўриш функцияси ҳам бўлади, бу эса браузер ишини тезлатишдан ташқари, трафикни ҳам 98 фоизгача тежайди.

Chrome ишлаб чиқувчилар гуруҳи раҳбари Эдди Османи (Addy Osmani) хабар қилишича, «дангаса» режимида сайт контенти бирданига эмас, балки фойдаланувчининг кўриш тезлигига қараб қисмларга бўлинган ҳолда кам-камдан юкланади. Шунингдек, фойдаланувчи қайси сайтлар биратўла юкланиши, қайсилари эса янги режимда – фақат керакли қисмлари битта-битталаб юкланиб боришини ўзи белгилайдиган бўлади.

Chrome 75 браузери май ойида Windows, Mac, Linux, Chrome OS ҳамда Android тизимлари учун расман тақдим этилади. Аммо ўта қизиқувчилар унинг экспериментал – Canary талқинини ҳозироқ синаб кўриш учун мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Opera Reborn 3: тезкор ва бепул VPN, блокчейн ва криптоҳамёнга эга илк браузерни ўрнатиб олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.