Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми бўлиб ўтмоқда

  •   DiMaX
  •  154
  •  15.05.2019 17:49

Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми бўлиб ўтмоқда

Бу йил форумнинг асосий мавзуси «Марказий Осиё имкониятларини кенгайтиришда интернетни ривожлантириш» деб аталади. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бераётир.

ЎҚИНГ: Сенатда АКТ вазирлиги раҳбариятининг ахбороти тингланди

Форум ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари, МДҲ ва Европадан 200 нафар иштирокчини ўзида бирлаштирадиган Марказий Осиё мамалакатларида интернетни бошқариш сиёсати масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон ҳисобланади.

Мазкур тадбирда интернетни бошқариш соҳаси мутахассислари, вазирликлар, алоқа агентликлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тижорат компаниялари, тадқиқот марказлари вакиллари муҳокамаларда иштирок этмоқдалар. Улар киберхавфсизлик, интернет эркинлиги ва уни мувофиқлаштириш, DNS тармоғини ривожлантириш ҳамда интернетдан фойдаланиш, шунингдек, интернетни бошқариш масаласида глобал ва миллий ёндашувлар борасидаги муаммоларни қандай ҳал этиш юзасидан илғор тажрибалар билан ўртоқлашмоқдалар.

Форум доирасида тўртта ишчи гуруҳ алоҳида тематик мавзулар устида иш олиб бормоқдалар ва ушбу мавзулар асосида Маркази Осиё учун сиёсий тавсиялар шакллантирилади.

Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги биринчи форум саналиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, EХҲТнинг Ўзбекистондаги офиси ва Қирғизистон Республикасининг «Интернет сиёсатининг фуқаролик ташаббуси» жамоат фонди, ICANN, Internet Society, RIPE NCC, Facebook, Касперский лабораторияси, IGFSA, UZTELECOM ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкил этилмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!