iOS 11’даги яширин созлама орқали Safari’ни тезлаштирамиз

  •   DiMaX
  •  1137
  •  06.01.2018 12:20

iOS 11’даги яширин созлама орқали Safari’ни тезлаштирамиз

Apple муҳандислари iOS операцион тизимининг ҳар бир янги талқинида Safari дастурини яхшилаб боришга алоҳида эътибор қаратишади. Браузер мунтазам тарзда такомиллаштирилиб, ишлаш самарадорлиги ошириб борилади. iOS 11 талқинида ҳам Safari иловасига кўплаб техник янгилашлар ва тажрибавий функциялар қўшилган.

ЎҚИНГ: Мутахассислар энг хавфсиз браузерни аниқлашди

iOS 11’да Safari’ни тезлаштириш

Юқорида таъкидланган экспериментал функциялардан бири Safari’да веб-саҳифаларнинг юкланиш, яъни сайтларнинг очилиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Бунинг учун қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиш лозим.

1-ҚАДАМ. Қурилманинг «Созламалар» – «Настройки» менюсига кириб, Safari браузери бўлимига ўтамиз.

2-ҚАДАМ. Саҳифанинг энг пастида жойлашган «Қўшимчалар», яъни «Дополнения» бандини очамиз.

3-ҚАДАМ. Ўша жойдаги Experimental Features бўлимига кирамиз.

4-ҚАДАМ. Рўйхатдаги Link Preload бандига белгича қўямиз.

5-ҚАДАМ. Агарда Safari иловаси очиқ турган бўлса, уни ёпиб, қайтадан очамиз.

Тайёр! Энди Safari’даги экспериментал функция – сайтларни тезроқ юклаш имконияти фаоллаштирилди. Сиз буни, аввал қийин очилаётган сайтларга кейинги гал киришингиздаёқ пайқайсиз.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Хўш, аслида бу қандай функция ва биз нимани ўзгартирдик?

Link Preload функцияси қандай вазифа бажаради?

Link Preload (олдиндан юклаш) функцияси айнан браузернинг иш самарадорлигини яхшилаш учун яратилган. Сиз Safari орқали бирор сайтда контент томоша қилаётганингизда, браузерингиз Link Preload функцияси ёрдамида навбатдаги саҳифани – сиз бу саҳифадан кейин ўтишингиз мумкин бўлган веб-ресурсни юклаб туради.

Олдиндан юкланадиган ресурс турлича бўлиши мумкин – қидирув натижаларидаги ҳозир кўрилаётган саҳифадан кейинги саҳифа; кўрилаётган саҳифадаги ҳавола орқали ўтиладиган саҳифа; бу саҳифада ҳаволаси берилган видеоконтент ва ҳоказо. Link Preload функцияси ёрдамида Safari браузери шу каби турли контент материалларини аввалдан тайёрлаб туради ва унга ўтиш буйруғини беришингиз биланоқ экранга чиқариб беради.

ЎҚИНГ: iOS ва Android смартфонларида рекламадан буткул халос бўлиш

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!