iOS 11’ни ҳозироқ юклаб олиш мумкин?

iOS 11’ни ҳозироқ юклаб олиш мумкин?

5 июнда Apple компанияси узоқ кутилган iOS 11 платформасини тақдим қилиб, синов талқинини ишга туширди. Гарчи, дастлабки талқин Apple Developer Center’да дастурчилар учун ишга тушган бўлса ҳам, ундан барча хоҳловчилар фойдаланишлари мумкин.

Apple тақдимот чоғида iOS 11’ни «жаҳондаги энг илғор мобил операцион тизим» деб эътироф қилди. Янги тизимда App Store дизайни ўзгариб, стандарт иловалар интерфейси ва бошқарув пункти ўзгарган, қўшимча воқеликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа 20 дан зиёд инновацион функциялар қўшилган.

iOS 11’ни қуйидаги қурилмалар қўллаб-қувватлайди:

iPhone 5s/SE/6/6 Plus/6s/6s Plus/7/7 Plus
iPad Pro 10,5/12,9
iPad Air 1/2
iPad mini 2/3/4
iPod touch 6G

iOS 11’нинг beta талқинини ишлаб чиқарувчининг сайтида рўйхатдан ўтмасдан қандай ўрнатиш мумкин?

1-қадам: iPhone ёки iPad’ддаги Safari браузерида ушбу саҳифани очинг.

2-қадам: iPhone ёки iPad’га дастурчиларга мўлжалланган профилни юклаб олинг.

3-қадам: iPhone ёки iPad’ни ўчириб, ёқинг.

4-қадам: Меню > Асосий > Дастурий таъминотни янгилаш. Сўнг маълумотларнинг янгиланишини кутинг. Шундан сўнг «iOS 11 beta 1’ни юклаб олиш ва ўрнатиш»ни тасдиқланг.

5-қадам: iOS 11’нинг ўрнатилишини кутинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!