iOS 12 beta 6 чиқди – ўзгаришлар билан танишинг ва синаб кўринг!

  •   DiMaX
  •  786
  •  08.08.2018 15:15

iOS 12 beta 6 чиқди – ўзгаришлар билан танишинг ва синаб кўринг!

Apple корпорацияси мобил қурилмалари учун iOS 12 операцион тизим талқинининг синов жараёнлари ҳам якунига етай деб қолган. Куни кеча компания синовчилар учун бу тизимининг олтинчи бета-версиясини тақдим этди.

ЎҚИНГ: iOS 12'да яна бир қизиқ функция пайдо бўлди

iPhone, iPad ҳамда iPod touch’лар учун тақдим этилган iOS 12 beta 6 талқинида қуйидаги ўзгаришлар мавжуд:

  1. Олдинги iOS 12 бета-версияларида аниқланган камчиликлар бартараф этилган.
  2. Тизимнинг, хусусан, чет иловалар билан ишлашидаги оптимизация ва барқарорлик яхшиланган.
  3. Иш тезлиги анчагина ошган. Барча иловалар бир зумдаёқ очилади.

  1. «Камера» иловасидаги янги – «Галерея» тугмачаси медиатекага тезда ўтиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Apple: "iOS 12'га янгиланадиган смартфон ва планшетлар"

  1. Блокировка экранидаги ёйиқ билдиришномани ёпиш учун янги тугмача жорий этилган.

  1. Bluetooth орқали мусиқа ижро этишда янги белгича жорий қилинган.

  1. «Хариталар» иловасидаги шрифтлар нисбатан қалинлаштирилган.

  1. «Соат» иловасининг белгичасидаги соат миллари нисбатан йўғонлаштирилган.

Мазкур талқинни ўз қурилмангизга ўрнатиб, бета-синовчилар қаторида уни ишлатиб кўриш йўли эса қуйидаги мақоламизда баён этилган:

ЎҚИНГ: Apple барча хоҳловчилар учун iOS 12’ни тақдим этди – уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!