iOS 12 ҳамда macOS Mojave ҳимоясини бузиш йўлини Google ходими кўрсатиб берди!

  •   DiMaX
  •  932
  •  06.02.2019 11:05

iOS 12 ҳамда macOS Mojave ҳимоясини бузиш йўлини Google ходими кўрсатиб берди!

Google компаниясидаги Project Zero жамоаси ходими Йан Бир яқинда қизиқ маълумот эълон қилган. Мазкур мутахассис Apple’нинг айрим операцион тизимларидаги ҳимояни бузишга ёрдам берувчи «тирқиш»ни топган.

ЎҚИНГ: iPhone ҳимоясини бузиш йўли топилди! Ундан қандай ҳимояланишни ўрганиб қўйинг! (+«жонли» видео)

Мазкур «туйнук» ёрдамида iOS 12.1.2 ҳамда macOS Mojave 10.14.2, шунингдек бу тизимларнинг олдинги версиялари ҳимоясини бузиб кириш мумкин. Йан Бир топган ушбу баг iOS ва macOS’нинг кейинги талқинларида бартараф этилган.

Лекин хакерлар Google ходими эълон қилган маълумотлардан фойдаланиб, iOS 12’да ишловчи Apple смартфонлари ва планшетлари учун жейлбрейк тайёрлай оладилар. Тўғри, уни ишлатиш учун iPhone ва iPad эгалари ўз қурилмаларини янгиламасликлари керак бўлади.

Йан Бир аввал ҳам iOS ҳимоясидаги заифликлар ҳақидаги тафсилотларни ошкор этган. Масалан, у аниқлаган эксплойт асосида iOS 11 учун жейлбрейк тайёрланган.

ЎҚИНГ: iPhone ёки iPad ҳимоясини буза олсангиз, 2 миллион доллар мукофот тайёр!