iOS 14 ҳамда iPadOS 14 якуний версияда чиқди: уларга янгиланувчи iPhone ва iPad‘лар рўйхатлари

  •   DiMaX
  •  983
  •  19.09.2020 12:13

iOS 14 ҳамда iPadOS 14 якуний версияда чиқди: уларга янгиланувчи iPhone ва iPad‘лар рўйхатлари

Apple корпорацияси WWDC 2020 тадбири доирасида – 22 июнь куни iOS 14 операцион тизим талқинини намойиш этганди. Бундан ташқари, компания ўшанда iPad планшетлари учун iPadOS 14 операцион тизимини ҳам тақдим қилган. Лекин ҳар иккала тур девайслар учун бу тизимларнинг якуний версияларини энди тарқата бошлади.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

Ўтган йили iOS 13 операцион тизим талқинигача янгиланган барча айфонлар янги – iOS 14 версиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Уларнинг аниқ рўйхати эса қуйидагича:

  1. iPhone 11
  2. iPhone 11 Pro
  3. iPhone 11 Pro Max
  4. iPhone XR
  5. iPhone XS
  6. iPhone XS Max
  7. iPhone X
  8. iPhone 8
  9. iPhone 8 Plus
  10. iPhone 7
  11. iPhone 7 Plus
  12. iPhone 6S
  13. iPhone 6S Plus
  14. iPhone SE (2016/2020)

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro Max хусусиятлари ва кучини AnTuTu фош этди: уят, Apple, уят!..

Купертиноликларнинг планшетлари учун iPadOS 14 операцион тизимига эса қуйидаги айпадлар янгиланади:

  1. iPad Pro (барча моделлар)
  2. iPad Air 2
  3. iPad Air 3
  4. iPad 5 (2017)
  5. iPad 6 (2018)
  6. iPad 7 (2019)
  7. iPad Mini 4
  8. iPad Mini 5

Янги операцион тизимлар дунёдаги айфон ва айпадларга босқичма-босқич тарқатиляпти. Агар янгиланиш мавжудлиги ҳақида смартфон ёки планшетингизга билдиришнома келмаса, ўзингиз текшириб турсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун унинг асосий созламаларидаги дастурий таъминот янгиланиши бўлимига («Настройки» → «Основные» → «Обновление ПО») кирасиз.

ЎҚИНГ: Энг арзон iPad 8 чиқди: кучли процессор, USB-C порти...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!