iOS 14 прошивкасигача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди

  •   DiMaX
  •  2058
  •  20.05.2020 14:51

iOS 14 прошивкасигача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди

Apple жорий йилнинг 22 июнида WWDC 2020 конференциясини, илк бор бепул ва онлайн форматда ўтказади. Ўша куни корпорациянинг турли гаджетлари учун iOS 14, iPadOS 14, macOS 10.16 ҳамда watchOS 7 талқинларидаги oперацион тизимлари тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

Ҳали расмий тақдимотига бир ойдан ошиқ вақт қолган бўлса-да, iOS 14 операцион тизими келадиган iPhone’ларнинг норасмий рўйхати чиқди. Хитойнинг Trend Digital Station нашри ёзишича, 15 хил моделдаги iPhone ҳамда еттинчи авлод iPod Touch ушбу прошивкагача янгиланади:

  1. iPhone SE 2
  2. iPhone 11 Pro
  3. iPhone 11 Pro Max
  4. iPhone 11
  5. iPhone XS
  6. iPhone XS Max
  7. iPhone XR
  8. iPhone X
  9. iPhone 8
  10. iPhone 8 Plus
  11. iPhone 7
  12. iPhone 7 Plus
  13. iPhone 6s
  14. iPhone 6s Plus
  15. iPhone SE
  16. iPod Touch 7

Бошқача қилиб айтганда, iOS 13 прошивкасини қўллаб-қувватловчи барча қурилмаларга iOS 14 ҳам тарқатилади.

Лекин бу – хитойлик инсайдерлардан олинган маълумот бўлиб, унчалик ҳам ишончли эмас. iOS 14 талқинигача янгиланувчи девайсларни 22 июнь куни Apple расман эълон қилади.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!