iOS 14.5 прошивкаси iPhone 12’ларнинг муҳим имкониятини очиб берди

  •   DiMaX
  •  819
  •  29.04.2021 09:50

iOS 14.5 прошивкаси iPhone 12’ларнинг муҳим имкониятини очиб берди

Apple компанияси куни кеча ўзининг смартфонлари учун iOS 14.5, планшетлари учун iPadOS 14.5 ҳамда ақлли соатлари учун watchOS 7.4 операцион тизимларини тақдим қилди. Янги прошивка ўн иккинчи авлод iPhone’ларнинг аввал очилмаган қиррасини намоён этди.

ЎҚИНГ: 2019 йилги айфон ҳатто iPhone 12’лардан ҳам зўр сотиляпти! (2021 йил 1-чорак)

Гап шундаки, iPhone 12 туркуми – купертинолик гигантнинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи илк смартфонларидир. Бироқ ундаги битта SIM-карта 5G тармоғида ишлаши учун иккинчисини умуман ўчириб қўйиш керак бўлар эди.

iOS 14.5 прошивкаси ўрнатилганидан сўнг эса, ўн иккинчи авлод айфонларда бир вақтнинг ўзида ҳар иккала SIM-картада ҳам 5G тармоқларидан фойдаланиш мумкин бўлди. Мазкур хусусият стандарт моделдан ташқари iPhone 12 Pro, iPhone 12 Pro Max ҳамда iPhone 12 mini смартфонларига ҳам тегишли.

Дарвоқе, яқинда биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: iPhone 13 экрани кемтигини «жонли» суратларда iPhone 12’ники билан солиштириб кўрамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.