iOS 15 ҳамда iPadOS 15’га янгиланувчи 16 хил айфон ва 13 хил айпад рўйхати

  •   DiMaX
  •  713
  •  12.05.2021 15:35

iOS 15 ҳамда iPadOS 15’га янгиланувчи 16 хил айфон ва 13 хил айпад рўйхати

iOS 15 ҳамда iPadOS 15’га янгиланувчи 16 хил айфон ва 12 хил айпад рўйхати

Apple дастурчиларга аталган бу йилги – WWDC 2021 конференциясини келаси ойда ўтказади. Тадбирнинг илк тизерида корпорация узоқ кутилган гаджетга ишора қилган эди.

ЎҚИНГ: iOS 15 ва iPadOS 15 ҳақида маълумотлар тарқалди

Бу йилги анжуманда айфонлар учун iOS 15 ҳамда айпадлар учун iPadOS 15 операцион тизимларининг намойиши кутилмоқда. Wccftech ресурси убу прошивкаларни олувчи смартфон ва планшетлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «тишланган олмали» телефонлардан қуйидагилар ўн бешинчи версиядаги операцион тизимгача янгиланади:

  1. iPhone 12
  2. iPhone 12 Pro
  3. iPhone 12 Pro Max
  4. iPhone 12 mini
  5. iPhone 11
  6. iPhone 11 Pro
  7. iPhone 11 Pro Max
  8. iPhone XS Max
  9. iPhone XS
  10. iPhone XR
  11. iPhone X
  12. iPhone 7
  13. iPhone 7 Plus
  14. iPhone 8
  15. iPhone 8 Plus
  16. iPhone SE 2 2020

Манбага кўра, Apple бу йилдан iPhone 6S ҳамда iPad Air 2 моделларини дастурий таъминот билан қўллаб-қувватлашни тўхтатмоқчи.

ЎҚИНГ: iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

Купертинолик корпорациянинг планшетларига келадиган бўлсак, улар орасидан қуйидагиларга iPadOS 15 прошивкаси тарқатилади:

  1. iPad Air 4
  2. 2 дюймлик iPad 8
  3. 11 дюймлик iPad Pro (1-авлод ва 2-авлод)
  4. 9 дюймлик iPad Pro (3-авлод ва 4-авлод)
  5. 5 дюймлик iPad Pro (1-авлод)
  6. 9 дюймлик iPad Pro (2-авлод)
  7. iPad (5-авлод)
  8. iPad (6-авлод)
  9. iPad mini (5-авлод)
  10. iPad Air (3-авлод)
  11. 2 дюймлик iPad (7-авлод)
  12. 7 дюймлик iPad Pro (1-авлод)
  13. 9 дюймлик iPad Pro (1-авлод)

Таъкидлаш керакки, юқоридаги рўйхатлар расмий характерга эга; iOS 15 ҳамда iPadOS 15 тақдим этилганида, қайси моделлар уларни қабул қилишини Apple расман айтади.

ЎҚИНГ: 2018 йилги бу айфон тезкорлик тестида iPhone 11 ва ҳатто iPhone 12’ни ҳам енгди! («жонли» видео)