iOS 15 ҳамда iPadOS барчага тарқатиляпти: қандай ўрнатиб оламиз?

  •   DiMaX
  •  397
  •  01.07.2021 15:13

iOS 15 ҳамда iPadOS барчага тарқатиляпти: қандай ўрнатиб оламиз?

Apple корпорацияси WWDC 2021 тадбирида ўз смартфон планшетлари учун ўн бешинчи авлод iOS ҳамда iPadOS операцион тизимларини намойиш қилган эди. Биз мазкур прошивкаларни жорий йилнинг кузида қабул қилувчи iPhone ҳамда iPad моделлари рўйхатини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 ҳамда iOS 15 ишлаш равонлигини «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Расмий анонсидан бир ой ҳам ўтмай туриб, Apple барча хоҳловчилар учун iOS 15 ҳамда iPadOS 15 операцион тизимларининг илк бета-версияларини тарқата бошлади. Уни ўрнатиб олиш учун Safari браузерида мана бу саҳифага кириб, ўзингизнинг Apple ID рақамингизни киритиш орқали бета-тест дастурига қўшилишингиз лозим.

Тизимга кириб олгач, юқори ўнг бурчакдан очилувчи менюда «Enroll Your Devices» бандини танлашингиз ёки автоматик йўналтиришни кутишингиз керак бўлади. Кейин эса қурилмангиз турига қараб iOS ёки iPadOS тизимини танлайсиз ва «Profile Downloaded»ни босасиз. Огоҳлантириш ойнасида бу сайт конфигурация профилини юклашга ҳаракат қилаётгани ҳақида билдирги чиқади, «Allow» орқали уни тасдиқлайсиз.

Шундан сўнг қурилмангиз созламаларига кириб, дастурий таъминотни янгилаш менюси орқали операцион тизимни юклаб оласиз. Уни фаоллаштириш учун гаджетингизни ўчириб-ёқишга тўғри келиши мумкин.

Фақат бунинг ҳали бета-талқин эканини ҳисобга олган ҳолда, Apple мазкур операцион тизимларда камчиликлар бўлишидан огоҳлантирган. Шу боисдан уларни кундалик фойдаланаётган асосий айфонингиз ёки айпадингизга ўрнатмаслик тавсия этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, операцион тизимни янгилашдан олдин қурилмангиздаги барча маълумотларнинг захира нусхасини яратиб, компьютерда ёки булутли сервисда сақлаб қўйиш лозим.

ЎҚИНГ: iPhone эгалари норози: iOS янгиланиши аккумуляторини «еб» қўймоқда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.