iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

  •   DiMaX
  •  1180
  •  23.01.2021 15:44

iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

Аввалроқ биз iOS 15 операцион тизимигача янгиланувчи iPhone’лар рўйхатини чиқарган эдик. Исроилнинг нуфузли The Verifier нашри эса ушбу прошивкадан қуруқ қоладиган Apple гаджетларини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

Манбага кўра, Apple A9 процессорли айфонлар iOS 15 талқинигача янгиланмайди. Буларга эса қуйидаги моделлар киради:

 

Булардан ташқари, қуйидаги планшетлар ҳам iOS 15 прошивкасига янгиланмайди:

  • iPad mini 4 (2015)
  • iPad Air 2 (2014)
  • iPad 5 (2017)

 

Айтиш керакки, ушбу қурилмалар тегишлича Apple A8, A8X ҳамда A9 чипсетлари базасида ишлайди.

Юқоридаги гаджетларнинг прошивкаси янгиланишдан тўхтатилиши аппарат таъминотидаги чекловлар билан боғлиқ. Apple шундоқ ҳам аксарият қурилмалари учун камида беш йилгача апдейтларни узатиб турибди.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!