iOS 15.4 beta'да энди ниқоб таққан ҳолда ҳам Face ID'дан фойдаланиш мумкин

iOS 15.4 beta'да энди ниқоб таққан ҳолда ҳам Face ID'дан фойдаланиш мумкин

Пандемия бошланганидан буён, iPhone'ларнинг Face ID тизимидан фойдаланиш қийинлашди. Бунинг асосий сабаби эса смартфон датчиклари ниқоб таққан шахсни танимаётгани эди. Apple кейинчалик ушбу муаммони Apple Watch билан ҳал қилди. 

Энди эса Apple Watch'нинг кераги йўқ. Брандон Бутч iOS 15.4 beta тизимида Face ID ниқоб таққан фойдаланувчини ҳам таниётганини аниқлади. Шунингдек, ниқоб таққан ҳолда Face ID'ни Apple Pay, App Store ҳамда учинчи томон иловалари билан ҳам ишлатиш мумкин. 

Face ID'ни ўрнатётганда ниқоб тақиш шарт эмас. Шунингдек, янги тизим билан Face ID'нинг кўзойнак таққан фойдаланувчини таниш имконияти ҳам ошади. 

Ҳозирча ҳам ниқоб ҳам қуёшга қарши кўзойнак таққан фойдаланувчилар Face ID'дан фойдаланиш вақтида қуёшга қарши кўзойнакларни ечиб қўйишларига тўгри келади. Оддий кўзойнаклар билан эса бундай муаммо юзага келмайди. 

ЎҚИНГ: iPhone 13 дизайнидаги 83 долларлик смартфон қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди