iOS 16.0.2 версияси чиқарилди

iOS 16.0.2 версияси чиқарилди

Apple компанияси ўзининг iOS 16 янгиланишидаги бир қанча хатоликларни тўғрилайдиган iOS 16.0.2 версиясини чиқарди. Янгиланиш тавсифида ёзилишича, ушбу янгиланиш iPhone 14 ва iPhone 14 Pro смартфонларида учинчи томон иловаларидан фойдаланганда камера тебраниши ва матнларни кўчириб олиб & қўйганда ҳар доим рухсат сўраш, шу билан бирга, қуйидаги хатоликларни ҳам тўғрилайди:

Ушбу янгиланиш iPhone'ингиз учун хатоликларни тузатиш ва муҳим хавфсизлик янгиланишларини тақдим қилади, жумладан:

iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах'да баъзи учинчи томон иловалари билан суратга олишда камера тебраниши ва хира суратларга пайдо бўлиши

Қурилмани созлаш вақтида дисплей бутунлай қора кўриниши

Иловалар ўртасида нусха кўчириш ва жойлаштириш рухсат сўровининг кутилганидан кўпроқ пайдо бўлиши

Қайта ишга туширилгандан сўнг VoiceOver мавжуд бўлмаслиги

Баъзи iPhone Х, iPhone XR ва iPhone 11 дисплейларида сервис кўрсатилгандан сўнг сенсор жавоб бермаслиги муаммосини ҳал қилади.

Маълум бўлишича, iOS 16.0.2 янгиланиши iPhone 8'дан бошлаб то iPhone 14 сериясидаги смартфонлар учун чиқарилган.

ЎҚИНГ: AirPods'ингиз қалбакими? iOS 16 сизни огоҳлантиради! 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.