iOS 17 версияси Android'да анчадан бери мавжуд бўлган ва iPhone эгалари узоқ кутган функцияни олиб келиши мумкин

iOS 17 версияси Android'да анчадан бери мавжуд бўлган ва iPhone эгалари узоқ кутган функцияни олиб келиши мумкин

Android'нинг iOS'дан энг катта устунликларидан бири – бу иловаларни "ён томондан юклаш" имконияти мавжудлиги бўлиб, iPhone пайдо бўлганидан бери Apple ундаги иловаларни бошқа манбалардан ўрнатилишидаги қатъий қаршилик қилиб келади, яъни сиз барча иловаларни фақат App Store'дан юклаб олишингиз керак. Бироқ, бу тез орада iOS 17 билан ўзгариши мумкин.

Иловаларни "ён томондан юклаш" дегани, уни қурилмага тўғридан-тўғри унинг файл ҳолати орқали ўрнатилишини англатади. Масалан, Android'да сиз APK форматидаги иловаларни смартфонингизга тўғридан-тўғри ўрнатишингиз мумкин.

Таниқли Apple таҳлилчиларидан бири, Bloomberg нашридан Марк Гурманнинг хабар беришича, iOS 17 узоқ кутилган хусусият, иловаларни ён томондан юклаш имкониятини олиб келади, яъни янги версиясидаги iOS билан iPhone эгалари иловаларни фақат App Store'дан эмас, балки бошқа манбалардан ҳам тўғридан-тўғри ўрнатишлари мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бу купертинолик компания Европа Иттифоқининг "Рақамли бозор тўғрисидаги қонуни"га амал қилиши доирасида амалга оширилади. Ушбу қонун ўтган йилнинг 1 ноябр санасидан кучга кирган ва агар Apple унга 2024 йилгача риоя қилишни бошламаса, у ўз даромадининг 20 фоизи билан жаримага тортилиши мумкин.

Apple'нинг иловаларни ён томондан юклаш билан "келиша олмаслиги"га махфийлик ва хавфсизлик масалалари сабаб қилиб кўрсатилади. Бироқ, бу ягона муаммо эмас. Иловаларни бошқа манбалардан юклаш имконияти билан дастурчилар компаниянинг App Store дўконидаги 30% лик солиғини четлаб ўтишлари мумкин бўлади. Табиийки, бу Apple'нинг даромадига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Афсуски, ушбу маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган. Кўплаб маълумотларни биз яқинлашиб келаётган WWDC 2023 тадбирида билиб олишимиз мумкин бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!