iOS beta 3 чиқди - ўзгаришлар билан танишамиз!

iOS beta 3 чиқди - ўзгаришлар билан танишамиз!

Июнь ойида Apple компанияси macOS Catalina, iPadOS, watchOS 6, tvOS 13 ва iOS 13’ларнинг иккинчи бета талқинини намойиш қилганди. Кеча эса компания дастурчиларга мўлжалланган учинчи тўпламни тармоққа юклади.

Қўйида янги талқинда юз берган ўзгаришлар билан танишишингиз мумкин:

  • Асосий ойнага ўтишда янги анимация
  • App Store иловасидаги «Аркада» ойнаси янада кўпроқ деталларни кўрсатадиган бўлган
  • “Созламалар”да «FaceTime Attention Correction» функцияси пайдо бўлган, аммо бу фақатгина iPhone XS / XS Max моделларига тааълуқли
  • Энди Safari’дан бошқа иловалардан ҳам саҳифанинг тўлиқ скриншотини олиш мумкин.
  • Овоз индикатори кўриниши ўзгарган ҳамда экраннинг чап томонига кўчган.
  • tvOS 13 иловаси анимацияси янгиланган

Айтиш керакки, iOS 13 beta 3 талқини iPhone 7 ва iPhone 7 Plus учун мавжуд эмас. Ушбу beta талқинни дастурчи профили мавжуд бўлган фойдаланувчилар ўрнатиб олиши мумкин.

ЎҚИНГ: iOS 13 ёки iPadOS бета-версиясини қайси iPhone ва iPad’ларга, қандай ўрнатамиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!