iOS’ни энди исталган компьютер ва планшетда ишга тушириш мумкин бўлади!

  •   DiMaX
  •  2000
  •  13.01.2018 17:45

iOS’ни энди исталган компьютер ва планшетда ишга тушириш мумкин бўлади!

Corellium компанияси iOS виртуал машинасини – эмуляторини тайёрлаётганини маълум қилди. Янги ишланма iOS’нинг исталган талқинини десктоп браузернинг ўзиданоқ ишга тушириш имконини беради.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари: "Инглиз тили эмас, бу ҳунарни ўрганинг!"

Қулай iOS эмулятори дастурчиларга кўпроқ фойда беради – улар iOS’нинг исталган талқинида ишлайдиган iPhone ва iPad’лар учун тайёрлаётган ўзларининг янги иловаларини эмулятор орқали ишга тушириб, синовдан ўтказиб кўришлари мумкин. Бу эса уларни ўз дастурларини синаб кўриш учун турли моделлардаги iPhone ва iPad’ларни харид қилиш заруратидан халос этади, деб ҳисоблашади Corellium’дагилар.

Corellium ҳақида бошқа маълумотлар йўқ, тахминларга кўра, у дастлаб бепул бўлади. Мазкур iOS виртуал машинаси 2018 йилнинг март ойида кенг оммага расман тақдим этилиши айтилган. Аммо ҳозироқ уни синаб кўришни истаган дастурчи, синовчи ва шунчаки қизиқувлар мана бу ҳавола орқали Corellium расмий сайтига ўтиб, ўзлари учун эртароқ рухсат сўрашлари мумкин.

ЎҚИНГ: Дастурчиликдаги 3 кунда ўзлаштирса бўладиган кўникмалар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!