iOS учун Telegram X иловаси янгиланди: vCard, «3D touch» ва бошқа имкониятлар!

  •   DiMaX
  •  554
  •  11.09.2018 13:33

iOS учун Telegram X иловаси янгиланди: vCard, «3D touch» ва бошқа имкониятлар!

Оммабоп мессенжернинг расмий муқобил клиенти – Telegram X иловаси ҳам такомиллашишда давом этмоқда. Ушбу дастур iOS тизими учун 5.0.5 версиясида тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Янгиланган Telegram X иловасида Apple мобил қурилмалари ишқибозлари учун қуйидаги янги имкониятлар жорий этилган:

  1. Оммавий гуруҳлар/каналлардаги хабарга элтувчи ҳаволани нусхалаб олиш мумкин.
  2. Файлларнинг юкланишини кўрсатувчи индикатор янгиланган.
  3. Тунги мавзу автоматик ёқиладиган бўлган.
  4. Энди кундузги мавзунинг муқобилларини танлаш, шунингдек матн ҳажмини ўзгартириш мумкин.
  5. Илова энди vCard маълумотларини қўллаб-қувватлайди.
  6. Чатлар билан боғлиқ ҳаракатларда анимация янгиланган.
  7. Аудио- ва видеохабарларнинг ижро этилишини тезлаштириш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги барча ёзишмаларингиз ва файлларингизни кўчириб олиш йўли бор!

  1. Белгичага босишда «3D touch» амал қилади.
  2. «Чат» белгичасига босганда энди диалоглар рўйхатининг бошига ўтасиз.
  3. Исталган бот, гуруҳ, канал ёки ҳатто алоҳида хабар юзасидан маъмуриятга шикоят йўллаш мумкин.
  4. Созламалардан эмодзи бўйича стикерларни таклиф этишни созласангиз бўлади.
  5. Катта (аъзолар сони 10 кишидан ошиқ бўлган) супергуруҳларда гуруҳ стикерларини қўшиш мумкин.
  6. Махфийлик маълумотлари созламалари янгиланган.
  7. Дебаг менюда янги созламалар: сўнгги логни юбориш, ишораларни тозалаш кабилар қўшилган.

Юқоридаги имкониятлардан баҳраманд бўлиш учун iPhone ва iPad соҳиблари Telegram X иловасини мана бу ҳавола орқали App Store’дан ўрнатиб (ёки янгилаб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да нотаниш контактлар пайдо бўляптими? Бартараф этамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!