iOS учун янада тезкор Telegram X тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1961
  •  25.12.2017 13:00

iOS учун янада тезкор Telegram X тақдим этилди

Telegram компанияси iOS операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун ўз мессенжерининг муқобил иловаси – Telegram X дастурини тақдим этди. App Store иловалар каталогида у iPad учун мўлжалланган Telegram HD клиентининг ўрнига жойланди.

Telegram X иловасида бир қатор янги функциялар пайдо бўлган. Жумладан, унда интерфейснинг классик кўринишидан ташқари, яна учта мавзу мавжуд: тунги, тунги-мовий ҳамда кундузги. Шунингдек, шрифт ўлчамини алмаштириш ҳамда энсиз тасвирлар билан ишлашни созлаш каби имкониятлар ҳам тақдим этилган.

Мазкур илова бутунича Swift дастурлаш тилида ёзилган. У одатий клиентга нисбатан тезкорроқ, анимацияли стикерларга эга ҳамда батарея қувватини тежайди.

ЎҚИНГ: Дастурлашни мобиль қурилмаларда ўргатувчи 11 илова + бонус!

Айни дамда App Store дўконида Telegram иккита – оддий ва янгича талқиндаги версияларда алоҳида-алоҳида жойланган. Apple гаджетлари соҳиблари Telegram X иловасида мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!