iOS 11 ва Android О’нинг эътирофга лойиқ “шоҳ-функциялари” (3 тадан)

iOS 11 ва Android О’нинг эътирофга лойиқ “шоҳ-функциялари” (3 тадан)

Ўтган ойда Apple ўзининг 11-авлод операцион тизимини намойиш қилган бўлса, Google компанияси Android'нинг «O» деб номланган талқинига оид режаларини тақдим қилди. Айни пайтда ҳар иккала дастурий платформа синов жараёнида. Шундай бўлса ҳам, дастурчилар ва фойдаланувчилар бу тизимларнинг яхши-ёмон жиҳатларига оид фикр-мулоҳазаларини баён қилишмоқда.

Аввал ҳаммаси осон эди: агар сизга мукаммал ва тайёр операцион тизим керак бўлса, iPhone ёки iPad олсангиз бўлди эди. Ёки операцион тизимда эркин танлов ва созламаларда имкониятларга бой интерфейс хоҳловчиларга Android тавсия қилинар эди. Бироқ, энди бу стереотиплар ўтмишда қолди.    

Албатта, ҳозирча Apple ва Google тизимлари тўғрисида бундай кескин хулоса қилиш ҳам хатодир. Лекин сўнгги талқинда улар бир-бирига ўхшаб кетади. Android тизимида iOS фойдаланувчилари iPhone ва iPad'да эътироф этган жиҳатлар –– санъаткорлик, соддалик ва қулайлик секин-аста жорий қилинмоқда. Ўз навбатида, iOS тизими ҳам функционаллик ҳамда созламалардаги индивидуаллик ва эркинликни ўзлаштирмоқда. Қуйида ҳар иккала платформанинг диққатга сазовор жиҳатларини баён қиламиз. 

1. Иловадан фойдаланишни мустақил танлаш  (Android)

Android тизими у ёки вазифани амалга ошириш учун фойдаланувчига бирор иловани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш имконини тақдим қилади. Мисол учун, сиз ўзингиз хоҳлаган браузердан фойдаланишингиз, хатни Gmail электрон почта хизматидан ёзишингиз мумкин. iOS тизимида эса бу танлов чекланган. Яъни, модомики интернетдан фойдаланмоқчи экансиз, фақат Safari браузеридан фойдаланишга, хат ёзишда Mail иловаси орқали амалга оширишга тўғри келади.

2. Spotlight (iOS)

Spotlight – iOS-қурилмалар учун феноменал ёки хос инструмент. Ундан фойдаланиш учун бош экранда бармоқни қуйига томон юргизсангиз бўлди, сўнг қурилмадаги ўзингизга керак маълумотни – илова, контакт, телефон рақами, хат, электрон почта, мусиқий трекларни излашингиз мумкин. Шунингдек, Spotlight Интернет тармоғида ҳам қидирувни амалга ошириш имконини беради. macOS тизимидаги каби, iOS'да ҳам Spotlight базавий математик ҳисоб-китобларни амалга оширади.

3. Лаунчерлар (Android)

Android тизимининг ташқи кўринишини шахсийлаштириш истагида бўлганлар лаунчерлардан фойдаланишлари мумкин. Улар ёрдамида экранни блокировка қилишни, виджетларни аралаштиришни, илова рамзларининг ҳажмини катталаштиришни, янги иконкалар қўйишни амалга ошириш мумкин. iOS'нинг сўнгги талқинида ҳам виджетлар жорий қилинди. Бироқ, улар экранни блоклаш тизимига улаб қўйилган. Шу ерда ҳам iOS'даги хавфсизлик таъминлаб қўйлиган.

4. Continuity (ўзаро боғлиқлик) (iOS)

Бугун смартфон ёки планшет танлаётганда кўпчилик учун техник жиҳатлардан кўра, батарея сиғими муҳимроқ бўлиб қолди. Боиси, биз тобора кўпроқ интернетда алоқа қиляпмиз, кўпроқ қувватга эҳтиёж сезмоқдамиз. Гаджетнинг қувват сарфлаши эса ундаги мобил экосистемага боғлиқ. Яъни, девайсдаги техник ва дастурий таъминот воситалари ўртасидаги ўзаро самарали алоқага. Бу борада iOS тизими нисбатан пешқадам.

Continuity, яъни ўзаро боғлиқлик функцияси ҳам Apple'га хос. Мисол учун, iCloud хизмати аллақачон Apple ID қурилмалари учун ягона рўйхатдан ўтиш базасига айланган. Қолаверса, Apple фойдаланувчилари маълумотларини булутли сақлаш омборхоналарида сақлаб, уларни хоҳлаган вақтларида бренднинг бошқа қурилмаларида ҳам очиб фойдаланишлари мумкин.

Дейлик, Mac компютерида ҳужжат яратиб, уни iCloud хизматига юклаш ва кейинроқ iPhone'да очиб, фойдаланиш мумкин.

Ёки янги iPhone олган тақдирда ҳам, аввалги маълумотларингиз, созламалар ва контентни булутли хизматдан кўчириб олишингиз мумкин бўлади.

5. Smart Unlock (Android)

Android тизимида планшет ва смартфонлар экранларини улар ишончли Bluetooth ёки NFC, шунингдек бошқа фаолият ҳудудларида бўлган пайтда парол ёрдамида автоматик равишда блоклаб қўйиш функцияси кўпчиликка манзур бўлган, диққатни тортган эди. 

Smart Unlock функцияси такомиллашиб, энди янги жиҳатлар билан тақдим қилинган кўринади. Бу янги жиҳат сизнинг назоратингидан четда қолган қурилмани блокировка қилиб қўяди.

Аниқроғи, Android тизимида тақдим қилинган «Жисмоний алоқа» функцияси смартфондаги акселерометр датчиги ёрдамида смартфон қўлда, чўнтакда, сумкада ёки бирор бошқа жойда қаровсиз ётган-ётмаганини аниқлайди.

Агар смартфонга у бирор ерда эгасининг азоратисиз қолгани тўғрисида хабар борса, смартфонда «Жисмоний алоқа» режими ишга тушади ва гаджет зудлик билан ўз-ўзини блокировка қилади. Натижада, ундаги маълумотлар хавфсизлиги таъминланади.

Бошқа тарафдан эса, бу режим фойдаланувчига гаджетни чўнтак ёки сумкадан олиши билан сониялар ичида, яъни бармоқни сканер қилмасдан ёки паролни термасдан асосий менюга ўтиш имконини беради. Бу жуда қулай-ку, шундай эмасми?

6. iMessage (iOS)

iOS'га хос бетакрор жиҳатлардан бири — смс-хатларни iMessage протоколи орқали юбориш имконияти. Бу фойдаланувчи учун оддий смс-хабар юборишга ўхшаб кўриниши мумкин, бироқ гап шундаки, бу смс-хабарлар алоқа операторлари эмас, интернет-каналлар орқали манзилига етиб боради. Бу ҳам гаджетда юқори хавфсизлик тизимини ўрнатиш учун амалга оширилган.

Шундай экан, фойдаланувчи ортиқча мессенжерларга зарурат сезмайди. Сиз юборган оддий матнли хатни қабул қилувчи фойдаланувчи ҳам iPhone ишлатса, телефон автоматик равишда бу хатни интернет орқали юборади. Агар хатни жўнатиш муваффақиятсиз якун топса, телефон иккинчи гал хатни оддий SMS форматида юборади.

iMessage барча Apple қурилмаларида ишлайди — смартфон, планшет, компьютер ва ҳаттоки iPod Touch плеерларида ҳам. iOS 10 тизимида эса бу мессенжер 3-томон иловаларини ҳам қўллаб-қувватлай бошлади. Энди iMessage – шунчаки хат ва смайликлар алмашса бўладиган платформа эмас, у орқали Apple Pay тўловларини амалга ошириш, такси чақириш ва мультимедиа контенти билан ишлаш мумкин. 

iOS 11 ва Android O операцион тизимлари расман эълон қилинса, Apple ва Google компаниялари ўртасидаги рақобат янада кучаяди. Майдондаги илк жанг эса Android-флагмани бўлган янги Pixel ҳамда  узоқ кутилган iPhone 8 ўртасида бўлиб ўтади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!