iOS янгиланиши iPhone’ларни Wi-Fi ва уяли алоқадан маҳрум этмоқда

  •   DiMaX
  •  538
  •  12.02.2019 13:55

iOS янгиланиши iPhone’ларни Wi-Fi ва уяли алоқадан маҳрум этмоқда

«Тишланган олмали» мобил қурилмалардаги FaceTime иловасида жиддий нуқсон топилганидан хабарингиз бор. Apple ушбу ва бошқа айрим хатоликларни бартараф этиб, ўз мобил операцион тизимини iOS 12.1.4 талқинигача янгилаганди.

ЎҚИНГ: 14 яшар ўсмирни Apple нега мукофотлаяпти?

Буни қарангки, мазкур апдейт iPhone эгалари учун кўпгина муаммолар келтириб чиқарди. Улар янгиланганидан сўнг смартфонлари Wi-Fi тармоғига ёки уяли алоқа тармоғига, баъзи ҳолларда эса ҳар иккаласига улана олмай қолишидан шикоят қилишмоқда.

Булардан ташқари, iOS 12.1.4 версиясига янгилагач, айфонда Touch ID ва бошқа функцияларнинг ишлаш тезлиги пасайганидан, шунингдек, AirPods билан боғлиқ муаммолардан ҳам нолишмоқда.

Шундай бўлса-да, қурилмани бу талқингача янгилаб олиш фойдадан холи эмас, демоқда мутахассислар. Зеро, у тизим ҳимоясидаги «туйнук»ни ҳамда хотира билан ишлашга алоқадор айрим нуқсонларни бартараф этади. Буёғига энди  iOS 12.1.5 талқини тезроқ чиқишини кутиш қолди, холос.

ЎҚИНГ: iOS 12 ҳамда macOS Mojave ҳимоясини бузиш йўлини Google ходими кўрсатиб берди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!