iOS16 ҳақида янги маълумотлар

iOS16 ҳақида янги маълумотлар

Apple ўзининг WWDC 2022 дастурчилар конференсиясини июн ойининг 6-10 кунларида ўтказишини эълон қилди. Одатда купертинолик компания ҳар йили ўтказиладиган бу тадбирда ўз қурилмаларининг операцион тизимлари янги авлодини тақдим қилади ва бу йил ҳам анъаналарга содиқ қолган ҳолда iOS 16 ва бошқалар тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Sydney код номи остидаги iOS 16 да интерфейс дизайни унчалик ўзгармайди. Инсайдерларнинг айтишларича, янги авлод iOS даги асосий ўзгариш билдиришномалар ва соғлиқни кузатиш функцияларида амалга оширалади.

Шунингдек, Apple ҳозирда ўзининг VR кўзойнаги устида ишламоқда ва у шу йил охирроғида ёки кейинги йил бошида чиқарилиши мумкин. iOS 16 эса ушбу қурилма билан ишлайдиган турли хил хусусиятларни ўз ичига олади. Маълум бўлишича, VR қурилма ўзининг rOS номли операцион тизимида ишлайди.

ЎҚИНГ: Болалар учун махсус метаолам яратилади