iOS’дан маълумотларни Andriod’га ўтказиш осонлашади

  •   DiMaX
  •  368
  •  29.07.2021 09:05

iOS’дан маълумотларни Andriod’га ўтказиш осонлашади

Google муҳим маълумотларни ва созламаларни iPhone’дан Android-смартфонга осонгина узатадиган дастур ишлаб чиқди. Унда ҳаттоки дастурларни ҳам ўтказиш мумкин бўлади, дея хабар бермоқда UZZOOM нашри.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

«Маълумотларни тиклаш» функциясининг ўзи узоқ вақтдан бери Android OS пакетининг бир қисми бўлиб келган, аммо яқинда Google уни мустақил дастур сифатида оммага эълон қилди.

Шунингдек, манбанинг ёзишича, яқин орада дастурларни узатиш имкониятига эга бўлган янгиланиш пайдо бўлади. Ушбу қарор Google’нинг сўнгги ОS янгиланишида пайдо бўлди ва ҳозирги iOS’нинг Android’га кўчириш жараёнидаги ноқулайлиги туфайли юзага келди.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!