IP-манзил нима ва у қандай ишлайди?

IP-манзил нима ва у қандай ишлайди?

Интернет протоколи (IP) манзили — бу интернетда компьютер ёки телефон каби қурилмаларни ифодалаб, худди телефон рақамга ўхшайди. Агар телефонингиз IP-манзили билсангиз, унинг қаерда эканлигини аниқлашингиз мумкин. Аммо интернет провайдеридан олинадиган маълумотсиз аниқ бир географик жойлашувни IP-манзилдан орқали аниқлаш имконсиз.

IP-манзил маълумоти қандай ишлайди?

Компьютерлар интернет орқали бир-бири билан боғланганда, улар рақамли кодлардан фойдаланган ҳолда рақамли хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш аммаларини бажаради. Ҳозирда фойдаланилаётган IP-манзилларнинг энг кўп учрайдиган турлари, одатда, нуқталар билан ажратилган тўртта рақам орқали ифодаланади, масалан, 127.0.0.1 каби. Бу махсус IP-манзил бўлиб, ундан қурилмаларни тест қилиш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Интернет провайдерлардаги компьютерлар ва бошқа қурилмалар, масалан, уй, офис роутерлари каби қурилмалар IP-манзилга кўра хабарлар алмашади.

Одатда, IP-манзилни интернет сервис провайдери (ISP) тақдим этади. ISP тармоқдаги мобил қурилмаларни тармоққа уловчи ташкилот ҳисобланади.

Ўхшаш IP-адресларни кластерлаш ахборот алмашувини соддалаштиради, шунинг учун, тармоққа уланган қурилма IP-манзилидан ўша қурилма қаерда жойлашганини тахминан аниқлаш мумкин бўлади. Компания тармоғида IP-адрес маълумоти билан маълум бир компьютер офиснинг қаерида жойлашганини билиб олишингиз мумкин. Худди шундай, интернет провайдер тармоғида, бу маълумот компьютернинг географик жойлашувини аниқлаб бера олади.

IP-манзил қандай топилади?

Маълум бир IP-манзилни қайси ISP тақдим қилганини аниқлай оладиган бир қатор маълумотлар базалари мавжуд. Ушбу базалар, шунингдек, маълум IP-адресдан фойдаланаётган компьютер тахмиман қаерда жойлашганини аниқлай олади. Баъзи компаниялар бу маълумотлардан фойдаланиб, маълум ҳудуд/мамлакат аҳолисига мақсадли рекламалар тақдим қила олиши ёки ўша ҳудудда амалда бўлган тилда сервис кўрсатиши мумкин.

Бу турдаги маълумотларни бепул берадиган бир неча IP-манзил кузатув маълумотлар базалари мавжуд. Бунинг учун, маълумотлар базасидаги қидирув бўлимига IP-манзилни киритинг ва қандай географик маълумот мавжуд эканлигини билиб олинг.

IP-манзилни кузатишда чекловлар

Агар сиз интернет провайдернинг ички маълумотлар базасига кириш имконига эга бўлмасангиз, аксарият ҳолларда IP-мазил ёрдамида кимнингдир жойлашувини аниқ-тиниқ била олмайсиз. Баъзи ҳолларда одамлар IP-манзил хариталаш маълумотидан бирор шахсни жиноятда айблаш ва бошқа бир номаъқбул ишларни олиб боришади. Бунда улар аниқлаган хариталаш маълумотлари нотўгри бўлиб кўпинча айбсиз одамларга дуч келишади.

Агар сиздаги IP-манзил ҳақиқатан жиноятга қўл урган шахсники бўлса, вазиятни синчковлик билан ўрганинг ва маҳаллий полиция ёки адвокатга мурожаат қилинг. Мутасаддилар интернет провайдердан қонуний равишда IP-манзил ҳақида маълумот олиб, вазиятга ойдинлик киритиш учун сизга ёрдам беришади.

Нoтоғри IP-мазил маълумотидан эҳтиёт бўлинг

Муайян ҳудудда жойлашган IP-манзиллардан ушбу жойда бўлмаган киши фойдаланиши мумкин. Бунга виртуал махфий тармоқ (VPN) ёрдамида тармоқни бошқа серверга йўналтириш орқали эришилади. Хакерлар ҳам IP-мазнилини ўзгартириб иш қилади. Бундай ҳолларда IP-манзилнинг географик жойлашувини аниқ топган бўлсангиз ҳам, у адресдан фойдаланаётган одам, аслида, минг-минглаб километр масофада бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)